RU

Последние новости

09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  1 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  6 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  1 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  5 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  10 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  14 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  5 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  8 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  7 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1

Олий лига. Дастлабки 10та тур рамзий термаси. Ҳужумчилар Новости

Олий лига. Дастлабки 10та тур рамзий термаси. Ҳужумчилар

Маълумки, сайтимиз орқали олий лиганинг ҳар бир туридан сўнг рамзий терма жамоани бериб боряпмиз.
Бундан кўзланган мақсад, аввало футболчиларни яхшилаб кузатиш, шунингдек, мухлисларнинг икчи чемпионатга бўлган қизиқишини оширишдир.

Олий лиганинг дастлабки ўнта тури якунларига кўра, тур рамзий термасидан ўрин олган дарвозабонлар, ҳимоячилар ва ярим ҳимоячиларга тўхталиб ўтдик. Бугун ҳужумчилар борасида сўз юритамиз.



Шу пайтгача жами 15 нафар ҳужумчи тур рамзий термасидан ўрин олибди. Булар - Анвар Бердиев, Шаҳзод Нурматов, Сардор Расулов, Игорь Сергеев, Шерзод Ҳакимов, Иван Нагаев, Фарҳод Тожиев, Вячеслав Шевченко, Зоҳир Қўзибоев, Мўйдин Мамазулунов, Баҳриддин Ваҳобов, Феруз Бобоқулов, Санъат Шихов, Шаҳбоз Эркинов ва Рўзимбой Аҳмедов.

Бундан кўриниб турибдики, “Бунёдкор”, “Металлург”, “Пахтакор”, “Олмалиқ”, “Локомотив”, “Машъал”, “Бухоро”, “Динамо”, “Навбаҳор” ва “Нефтчи” клублари ҳужумчилари фаол ўйин кўрсатиб рамзий термадан жой олишган. “Андижон”, “Сўғдиёна”, “Насаф” ва “Қизилқум” ҳужумчилари эса кира олмаган.

Тур рамзий терма жамоасига икки мартадан киритилган ҳужумчилар: Нурматов, Нагаев, Ваҳобов ва Эркинов. Қолган ҳужумчилар фақат бир мартадан ўрин эгаллашган. Зора бу кўрсаткич бошқа ҳужумчиларга ҳам таъсир қилиб, навбатдаги турларда ўзларини кўрсатиб, гол уришни бошлашса.



“БУНЁДКОР”
Анвар Бердиев - 1

1-тур. “Бунёдкор” - “Қизилқум” 2:1

“МЕТАЛЛУРГ”
Шаҳзод Нурматов - 2

1-тур. “Олмалиқ” - “Металлург” 3:2
7-тур. “Металлург” - “Нефтчи” 2:1

Сардор Расулов - 1
8-тур. “Металлург” - “Сўғдиёна” 4:2



“ПАХТАКОР”
Игорь Сергеев - 1

2-тур. “Нефтчи” - “Пахтакор” 1:2

“ОЛМАЛИҚ”
Шерзод Ҳакимов - 1

2-тур. “Олмалиқ” - “Сўғдиёна” 4:2

“ЛОКОМОТИВ”
Иван Нагаев - 2

3-тур. “Металлург” - “Локомотив” 0:1
7-тур. “Пахтакор” - “Локомотив” 2:2

Вячеслав Шевченко - 1
4-тур. “Локомотив” - “Сўғдиёна” 3:1

Фарҳод Тожиев - 1
6-тур. “Локомотив” - “Андижон” 4:0



“МАШЪАЛ”
Зоҳир Қўзибоев - 1

3-тур. “Андижон” - “Машъал” 0:1

Мўйдин Мамазулунов - 1
10-тур. “Бухоро” - “Машъал” 3:4

“БУХОРО”
Баҳриддин Ваҳобов - 2

4-тур. “Бухоро” - “Металлург” 2:1
9-тур.  “Қизилқум” - “Бухоро” 1:1

Феруз Бобоқулов - 1
5-тур. “Сўғдиёна” - “Бухоро” 0:1

“ДИНАМО”
Санъат Шихов - 1

5-тур. “Андижон” - “Динамо” 2:3



“НАВБАҲОР”
Шаҳбоз Эркинов - 2

6-тур. “Навбаҳор” - “Сўғдиёна” 4:2
8-тур. “Навбаҳор” - “Андижон” 3:0

“НЕФТЧИ”
Рўзимбой Аҳмедов - 1

10-тур. “Нефтчи” - “Динамо” 1:0

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика