RU

Последние новости

00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  1 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  5 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  7 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  2 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  9 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  13 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  12 19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  7 19:03Хави "Барса"га қайтиши ҳақидаги миш-мишларга чек қўйди  2 18:35"Манчестер Юнайтед" Кварацхелияга қизиқмоқда, аммо футболчининг нархи трансфер имкониятини шубҳа остига қўймоқда  3 18:07"Тоттенхэм" Тудорни ишдан бўшатишга тайёр. Клуб аллақачон бош мураббийликка икки номзодни кўриб чиқмоқда  4 17:39"Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" сенсацион алмашувни тайёрламоқда  13

Олий лига. 9-тур. "Бунёдкор" - "Металлург" 2:0 Новости

Олий лига. 9-тур. "Бунёдкор" - "Металлург" 2:0

Тошкентдаги "Жар" стадионида "Бунёдкор" ва "Металлург" ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 3-дақиқасида Дилмурод Каримовнинг кучли зарбаси жуда-жуда ҳавфли чиқди. Бугало бахтига зарба бироз ноаниқ бўлди. 14-дақиқада Ислом Иномовнинг зарбаси ноаниқ кетди.

24-дақиқада Ғофуров тўпни ён чизиқдан ташлади, Шодиев боши билан тўпни жарима майдони марказига йўллади. Бу ерда Зотеев акробатик тарзда дарвозага йўллади, бироз ноаниқ.

26-дақиқада Сато икки футболчини алдаб ўтиб жарима майдони чизиғи устидан зарба берди, ноаниқ.  28-дақиқада Бобиржон Акбаровнинг чамаси 40 метрлардан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ чиқди.

32-дақиқада Сардор Собирхўжаев чиройли пас билан Рашидовни бирга-бир вазиятга чиқарди. Аммо Рашидов тепган тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

37-38 метрлар узоқликдан белгиланган жарима зарбасини Одилов амалга оширди. Тўп бироз юқорироқдан ўтиб кетди.

43-дақиқа Олег Зотеев хавфли ҳужум уюштирди. Тўпни қайтариш чоғида Дониёр Одилов ўз дарвозасини ишғол этишига бир баҳя қолди.

Биринчи бўлим тугади.


Иккинчи бўлим давом этмоқда. 47-дақиқада Зиёвуддинов тўпни олдинга оширди, Расулов ва Бугало тўп учун курашда тўқнашиб кетишди.

52-дақиқада Захирадан майдонга тушган Раҳматуллаев ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига узатди. Бу ерда Пишур боши билан дарвозани ишғол қилди.

54-дақиқада Воҳид Шодиев томонидан узатилган пасни Сардор Рашидов жуда чиройли тарзда дарвозага жойлаб қўйди - 2:0.

57-дақиқада Воҳид Шодиев жарима майдони ичидан дарвозага йўллаган зарбаси даровза устунига тегиб майдонни тарк этди.

63-дақиқада Одилов тепган кучли зарбани Бугало қайтаришга эришди. Такрорий зарба йўлига эса Ғофуров тўғаноқ бўлди.

70-дақиқада Пишур дубль қайд этишга яқин эди. Унинг бош билан йўллаган зарбаси бироз юқорироқдан ўтиб кетди.

79-дақиқада Рашидов ҳаммасини тўғри бажарди: рақибни алдади, жарима майдончаси томон яқинлашди. Лекин зарба беришга келганда ўнг оёғи панд берди.

90+1-дақиқада Дилшод Жўраевнинг кучли зарбасини Суҳробжон Султонов эгаллаб олди.


19:00 - «Бунёдкор» (Тошкент) – «Металлург» (Бекобод) 2:0
Ҳакамлар:
З. Қодиров (Навоий), Ф. Ҳасанов (Наманган), Р. Ғопуров (Наманган), Д. Досанов (Тошкент)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).

Гол: Олександр Пишур, 52 - 1:0 (Алибобо Раҳматуллаев). Сардор Рашидов, 54 - 2:0 (Воҳид Шодиев)

"Бунёдкор": Павел Бугало, Хайрулла Каримов, Дилшод Жўраев, Анвар Ғофуров, Сато Минори (Олександр Пишур, 46), Воҳид Шодиев, Ислом Иномов, Бобир Акбаров (Алибобо Раҳматуллаев, 46), Сардор Рашидов, Сардор Собирхўжаев (Карлес Кото, 83), Олег Зотеев.
Захира: Мурод Зуҳуров, Анвар Бердиев, Баҳодир Пардаев, Ҳасан Асқаров.

"Металлург": Суҳроб Султонов, Саидкомил Акбаров (Нозимжон Эсонов, 80), Ҳикмат Ҳошимов, Дилмурод Каримов, Дониёр Одилов, Суннатилла Мамадалиев (Шухрат Йўлдошев, 74), Даврон Каримқулов, Алишер Зиёвуддинов (Миртўра Акбаров, 60), Мирғиёс Сулаймонов, Сардор Расулов, Муроджон Тошматов.
Захира: Раҳимжон Раҳмонбердиев, Шохназар Норбеков, Саиджон Абдужабборов, Сардор Соибов.

Огоҳлантиришлар: Ислом Иномов 64, Олег Зотеев 89, Сардор Расулов 89,
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика