RU

Последние новости

08:45"Ливерпуль" Конате ўрнига "Челси" собиқ ҳимоячисини кўзламоқда — Sports Boom  0 08:20"Ғазалкент" 18 ёшли футболчини деярли 300 миллионга сотиб олди  3 07:53УEФА "Барселона"ни катта миқдорда жаримага тортди  1 07:28Романо Зинедин Зиданнинг кейинги жамоасини маълум қилди  0 01:48Микель Артета: "Ютиб турганимизда бизни яхши кўриб қолиш осон. Дуранг ва мағлубиятда ҳам бизни яхши кўринг"  12 01:15Майкл Кэррик: "МЮда қанча ишлашимни мен ҳал қилмайман"  1 01:07Фабио Капелло: "АПЛ - бошқа сайёра"  2 00:59"Истиқлол" ОЧЛ 2'даги омадсизликдан кейин бош мураббийини истеъфога чиқарди  2 00:48Уэйн Руни Гвардиола кетса "Сити" кимни олиб келиши кераклигини айтди  2 00:21"Кристал Пэлас" Гласнернинг истеъфосини тезлаштириши мумкин  0 23:57ОКМК ёш футболчилари билан шартномаларни узайтирди  0 23:44"Қўқон-1912" Шоҳруҳ Маҳмудхожиевнинг трансферини эълон қилди  2 23:33Игор Тудор: "Ишонч билан айтаман, "Тоттенхэм" лигадан тушиб кетмайди"  1 23:15Туркияда ўз жамоалари учун ставка қўйган 32 клуб раҳбарлари ҳибсга олинди  4 22:51ОКМК "Навбаҳор" футболчиси билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  2

Олий лига. 9-тур. "Андижон" - "Насаф" 0:1 Новости

Олий лига. 9-тур. "Андижон" - "Насаф" 0:1

Олий лиганинг 9-туридан ўрин олган "Андижон" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 3-дақиқасида "Андижон" футболчиларида ҳисобни очиш учун яхши имконият бўлди. Лочин Солиев қулай имкониятни қўлдан чиқарди.

6-дақиқа. "Насаф"нинг хавфли ҳужуми. Сайфиев узатиб берган тўпга Тўраев етиб кела олмади. Акс ҳолда, ҳисоб очилиши мумкин эди.

22-дақиқа. "Насаф"нинг тезкор ҳужуми Эркин Бойдуллаевнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

29-дақиқа. "Насаф" футбочлилари тезкор ҳужумга ўтишди. Аммо Геворкян ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

30-дақиқа. Алишер Тўхтасиновнинг узоқ масофадан йўллаганг кучли зарбасини Элдорбек Суюнов бартараф этди.

34-дақиқа. Геворкяннинг пасидан кейин Шомуродов ажойиб вазиятга чиқди ва унинг зарбаси тўсинига тегиб қайтди.

34-дақиқада Геворкяннинг ўнг қанотдан узатиб берган тўпини Фарруҳ Сайфиев осонлик билан бўш қолган дарвозага йўллади - 0:1.

41-дақиқа. "Насаф" дарвозаси олдида хавфли вазият. Дастлабки зарбани Суюнов қайтарган бўлса, такрорий зарбани ҳимоячилар қайтариб қолишди.

Биринчи бўлим якунланди.

46-дақиқа. "Андижон" таркибида ўзгариш. Лочин Солиев ўрнига Мирзакамол Камолов майдонга тушди.

49-дақиқа. "Андижон" аъзолари стантдарт вазиятдан тўпни ўйинга киритишди. Мезбонларда гол киритиш учун яхши имконият юзга келди. Аммо...Мезбонлар кетма-кет иккинчи марта бурчакдан тўпни ўйинга киритишди. Геворкян тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга эришди.

59-дақиқа. "Андижон"нинг хавфли ҳужуми. Алишер Тўхтасиновнинг зарбасини Суюнов осонлик билан эгаллаб олди.

79-дақиқа. Артур Геворкян томонидан амалга оширилган жарима зарбаси голга айланишига бир неча сантиметрлар етишмади, холос.

88-дақиқа. "Насаф"нинг ҳужуми. Юнусовнинг жарима майдонига узатиб берган тўпини Алланиязов яқин масофадан бўш қолган дарвозага йўллай олмади.

90-дақиқа. "Насаф"нинг тезкор ҳужуми. Азамат Алланиязовнинг рақиб жарима майдончасига кириб келиб йўллаган зарбасини Ғаниев қайтарди.

Ўйин мана шу ҳисоб билан ўз якунига етди.


17:30 - «Андижон» (Андижон) – «Насаф» (Қарши) 0:1
Ҳакамлар
: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Р. Толибжонов (Фарғона)
Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).

Гол: Фаррух Сайфиев 34 (Артур Геворкян)

"АНДИЖОН": 32. Темур Ғаниев, 2. Жавлон Мирабдуллаев, 5. Алексей Касьян, 7. Бекзод Ғозиев, 8. Баҳром Абдураҳмонов, 9. Лочин Солиев (17. Мирзакамол Камолов, 46), 10. Анвар Ражабов, 19. Алишер Тўхтасинов (88. Алишер Азизов, 66), 23. Сергей Доценко, 28. Расул Раҳмонов (с), 55. Асрор Раҳмонов.

Захирадагилар: 1. Муҳиддин Худоёров, 4. Раҳимжон Қодиров, 14.Акмал Жўрабоев, 18. Шаҳзод Шайманов, 20. Темур Султонов.

"НАСАФ": 25. Элдорбек Суюнов, 5. Ботир Қораев, 9. Илҳом Шомуродов (19. Игорь Таран, 70), 10. Кенжа Тўраев (41. Азамат Алланиязов, 78), 17. Артур Геворкян (с), 20. Эркин Бойдуллаев, 23. Шерзод Аъзамов, 27. Илҳом Юнусов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 32. Ҳамза Каримов, 34. Фарруҳ Сайфиев.

Захирадагилар: 30. Ўткир Юсупов, 4. Мақсуд Каримов, 7. Акрам Баҳриддинов, 14. Лазиз Убайдуллаев, 16. Алишер Юсупов.

Огоҳлантиришлар: Расул Раҳмонов 72, Шуҳрат Муҳаммадиев 83, Азамат Алланиязов 85.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика