RU

Последние новости

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  3 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  23 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  25 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  2 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Олий лига 4-тур статистикаси Новости

Олий лига 4-тур статистикаси

5-7 март кунлари олий лиганинг тўртинчи тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Ўқувчиларимизга якунланган тур статистикасини ҳавола қиламиз. Турнинг 7та учрашувида дарвозаларга 11та гол урилди. Ҳар бир ўйинга ўртача 1,57тадан гол тўғри келади.

4-турдаги 7та учрашувнинг 3тасида мезбон жамоа зафар қучди.
“Бухоро” - “Металлург” – 2:1.
“Навбаҳор” - “Насаф” – 1:0.
“Локомотив” - “Сўғдиёна” – 3:1.

Бу турда иккита дуранг қайд этилди.
"Олмалиқ" - "Андижон" – 0:0.
“Нефтчи” – “Қизилқум” – 0:0.

Сафардан 2 жамоа ғалаба билан қайтди.
“Машъал” - “Пахтакор” – 0:1.
“Динамо” - “Бунёдкор” – 0:2.

4-турда битта пенальти белгиланди. “Металлург” вакили Алишер Зиёвуддинов “Бухоро”га қарши ўйинда 11 метрли жарима тўпидан сўнг гол ура олмади.

Турнинг 7та учрашувида ҳакамлар томонидан 29та сариқ карточка кўрсатилди. Бу ҳар бир ўйинда 4,14тадан сариқ карточка кўрсатилди деганидир. “Нефтчи” – “Қизилқум” учрашувида энг кўп огоҳлантириш кўсатилди – 10та. “Машъал” – “Пахтакор” учрашувида ҳакам икки марта сариқ карточка кўрсатди.

Ушбу турда йирик ва иродали ғалабали ҳисоблар қайд этилмади. Бу турга қадар бир бор йирик ғалаба кузатилган бўлса, жамоалар икки бор иродали ғалабага эришишганди. Тўртинчи турда ҳеч ким бир футболчи дубл ва хет-трикка эришмади.

4-турнинг 7та учрашувини кузатиш учун стадионларга жами 45476 нафар томошабин ташриф буюрди. Бу ҳар бир ўйинга ўрта ҳисобда 6497 нафар томошабин келди деганидир. Турнинг энг кўп томошабини “Динамо” – “Бунёдкор” учрашувига келди – 13154. Энг кам томошабин эса “Локомотив” – “Сўғдиёна” баҳсига ташриф буюрган. Ушбу ўйинни кўриш учун “Локомотив” стадионига 2010 нафар томошабин келди.

4-тур

Кўрсаткич

2014 йил

7

Ўйин

28

11 (1,57)

Гол (ўртача)

57 (2,04)

3 (42,86%)

Мезбон ғалабаси

12(42,86%)

2 (28,57%)

Дуранг

6 (21,43%)

2 (28,57%)

Меҳмон ғалабаси

10 (35,71%)

1

Пенальти белгиланди

7

0 (0%)

Пенальти амалга оширилди

4 (57,14%)

29 (4,14)

Огоҳлантириш (ўртача)

118 (4,21)

1 (0,14)

Четлатиш (ўртача)

3 (0,11)

0

Йирик ғалаба

1

0

Иродали ғалаба

2

0

Дубль

1

0

Хет-трик

0

45476 (6497)

Томошабин (ўртача)

173289 (6189)


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика