RU

Последние новости

19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  0 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   0 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  2 19:00МЮ "Брайтон" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда. "Милан" ҳам ушбу футболчи борасида маълумот йиғяпти  0 18:33Машарипов кичик жароҳат олди  1 18:30Тома Табатадзе "Нефтчи"ни тарк этди  6 18:15Лука Модрич: "Милан" – болалигимдаги севимли жамоам, Бобан эса кумирим эди"  9 17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  0 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  13 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   2 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  27 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  4 16:03Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда  9 15:49Нега Эрон клублари ёппасига ўзбекистонлик футболчиларни олмоқда? Ҳамма гап ФИФА берадиган пулдами?  5

Олий лига 3-тур рамзий терма жамоаси Новости

Олий лига 3-тур рамзий терма жамоаси

Олий лигада биргина "Бунёдкор" ва "Шўртан" ўртасидаги баҳсни ҳисобга олмаганда 3-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтди.
"Насаф" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобида мағлуб этди - 3:0, "Пахтакор" "Бухоро"ни, "Локомотив" эса "Сўғдиёна"ни бир хил 3:1 ҳисобида зафар қучди. Водий дербисида "Нефтчи" Қўқонда "Навбаҳор"ни мағлуб этди - 0:1. "Машъал" мавсумдаги илк мағлубиятини Бекободда "Металлург"га қарши баҳсда қабул қилиб олди - 0:1. Самарқандда кечган "Динамо" - "Қизилқум" ўйинида жанговор дуранг қайд этилди - 2:2. Ниҳоят "Олмалиқ" клуби ўз мухлислари қаршисида "Андижон"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.  

Албатта, қолдирилган битта ўйин борлигини ҳам инобатга олдик, бироқ "Бунёдкор" - "Шўртан" баҳси қачон бўлади деб кутиб ўтирсак, орада яна нечтадир тур ўтиб кетиши турган гап. Шу боис бошқа ўйинларни кузатган ҳолда рамзий жамоага футболчиларни саралаб олдик.

Олий лига 3-тур рамзий терма жамоаси билан танишинг:


Дарвозабон

Андрей Мельничук ("Динамо")



"Динамо" посбони жароҳат туфайли ўйиннинг иккинчи бўлимида майдонни тарк этди. Биринчи бўлимда у рақибнинг бир қатор зарбаларидан қайтаришга эришди. У майдонни тарк этгач Самарқанд клуби иккита гол ўтказиб юборди.

Ҳимоячилар


Жавлон  Мирабдуллаев ("Металлург")
Ҳамза Каримов ("Насаф")
Ислом Иномов ("Олмалиқ")



Ҳимоячилар орасида "Металлург" вакили Жавлон Мирабдуллаевга жой топилди. Сабаби ёш футболчи "Машъал"га қарши баҳсда ўзини яхши ҳаракатлари билан ажралиб турди. Ҳамза Каримов "Қўқон-1912" билан ўйинда ҳимояда ҳам ҳужумда ҳам яхши ўйнади. Айнан у Шоҳруҳ Гадоев гол урган вазиятда тўпни унга етказиб берди. "Олмалиқ"қа кўчиб ўтган тажрибали ҳимоячи Ислом Иномов "Андижон"га қарши баҳсда фаоллиги билан ажралиб турди. Унинг ҳисобида битта голли пас бор.

Ярим ҳимоячилар

Абдумалик Абдуллаев ("Андижон")
Санжар Шоаҳмедов ("Локомотив")
Акмал Холматов ("Нефтчи")
Жаҳонгир Абдумўминов ("Олмалиқ")



"Локомотив" ярим ҳимоячиси Санжар Шоаҳмедов "Сўғдиёна" билан ўйинда ўзини анча эркин ва фаол тарзда кўрсата олди. Рақиб дарвозасига гол уришдан ташқари бир қатор ҳужумлар ташкил этишда жонбозлик кўрсатди. 39 ёшга қадам қўйган Акмал Холматов ҳамон ёшларга ўрнак бўлмоқда. У "Навбаҳор"га қарши баҳсда жамоанинг ҳақиқий етакчиси бўлди. "Олмалиқ" вакили Жаҳонгир Абдумўминов "Андижон" дарвозасига гол урди ва қолган вазиятларда ҳам фаол ўйнади. Ўша ўйинда рақиблар сафида ҳаракат қилган Абдумалик Абдуллаев ҳисобни тенглаштирди ва пенальти ишлади. Шу боис Абдуллаевни рамзий терма жамоага киритишга қарор қилдик.

Ҳужумчилар

Темурхўжа Абдухолиқов ("Локомотив")
Игорь Сергеев ("Пахтакор")
Баҳриддин Ваҳобов ("Қизилқум")



Бу сафар рамзий термага 3 нафар ҳужумчини киритишга қарор қилдик. Темурхўжа Абдухолиқов "Сўғдиёна" билан ўйинда жуда фаол ҳаракат қилди. У пенальти ишлади, гол урди ва Шоаҳмедовга голли пас оширди. Игорь Сергеев эса "Бухоро" билан кечган учрашувнинг ҳақиқий қаҳрамони бўлди. Сўнгги пайтларда майдонни голсиз тарк этмаётган Сергеев "Бухоро" дарвозасига учта гол уришга муваффақ бўлди. Илк турда хет-трикка эришган Баҳриддин Ваҳобов бу сафар Самарқандда "Динамо" дарвозасига сўнгги дақиқаларда иккита гол уришга муваффақ бўлди. Айни пайтда айнан Ваҳобов олий лигада тўпурарлар жадвалини бошқариб турибди.



Бош мураббий: Мурод Исмоилов

Водий дербисида ғалабага эришган Мурод Исмоиловни тур мураббийи деб топдик. Исмоилов бошчилигидаги жамоа олий лигада ҳозирга қадар мағлуб бўлгани йўқ. "Навбаҳор"га қарши кечган ўйин жуда муҳим эканлигини барча билади. Ана шундай ўйинда 3 очко олган "Нефтчи" устози сайтимиз талқинига кўра 3-тур рамзий терма жамоаси бош мураббийи сифатида тан олинди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика