RU

Последние новости

16:43Энрике Клублар ўртасидаги ЖЧ стадионларидаги майдонлар ҳолатидан нолиди  2 16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  1 15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  5 15:34"Насаф" ОЧЛ Элитда кимлар билан ўйнайди?  5 15:14МЮ Мбеумо учун курашда пешқадам ва у учун катта пул ажратишга тайёр  1 14:45Лотар Маттеус "Манчестер Сити"га Тер Штегенни сотиб олишни маслаҳат берди  1 14:17Жонни Эванс МЮда маълум бир лавозимга тайинланади  1 13:48Миш-мишларга қарамай, Маунт МЮни тарк этишни режалаштирмаяпти  4 13:20Илёс Зейтуллаев: "Самарқанддаги 3 очкони жамоавий ғалаба деган бўлардим"  4 13:02Мареска: "АҚШдаги об-ҳаво туфайли машқ қилиш деярли имконсиз"  0 12:34Раулнинг навбатдаги манзили Испания U-21 термаси бўлиши мумкин — музокаралар бошланди  0 12:07"Бавария" дортмундликлар юлдузини сотиб олмоқчи  0 11:39"Манчестер Сити" ҳимоячисининг дисквалификацияси узайтирилди  4 11:19Суперлига. 14-тур ҳакамлари маълум: "Насаф" – "Пахтакор" учрашувини Тўхтасинов бошқаради  26 10:40"Тоттенхэм" 20 ёшли япониялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди  1

Олий лига. 2-тур якунлари. Мухлислар сиздан ГОЛ кутишмоқда, қани азаматлар! Новости

Олий лига. 2-тур якунлари. Мухлислар сиздан ГОЛ кутишмоқда, қани азаматлар!

Ўзбекистонда кўпчилик ҳужумкор футболни ёқтиради. Хоҳ клублар, хоҳ терма жамоалар иштирокидаги ўйин бўлсин, одамлар эътибори аввало ҳужумчиларга қаратилади.
Бизда азалдан тўпурар футболчилар яхши қадрлаб келинган. Аммо охирги йилларда олий лига ҳужумчиларида сермаҳсуллик жуда камайиб кетди.

Ҳозир яхши савиядаги ҳужумчи учун бир мавсумда 10та гол юқори натижа бўлиб қолди. Лекин бундай кўрсаткич билан узоққа бориш, мухлислар қалбидан жой олиш жуда мушкул. Қуйида бу йилги олий лига учун клублар таркибида рўйхатдан ўтган кўзга кўринган ҳужучиларни келтириб ўтамиз. Мухлислар улардан ГОЛ кутишмоқда, чунки ҳозирча шу ҳужумчилар иштирокида мана икки турдирки гол кўрмадик.

Рўйхатдан 34 нафар ҳужумчи жой олган ва бу рўйхатни ҳар турдан сўнг бериб борамиз. Ўз навбатида ким тўп киритгудек бўлса, рўйхатдан олиб ташлаймиз. Айтайлик, 5-турга келиб 34 кишидан нечта ҳужумчи қолар экан. Бу ҳам ўқувчиларимизга қизиқ бўлса ажаб эмас.

Гол урмаган ҳужумчилар рўйхати:
№11. Александр Пишур (“Бунёдкор”)
№24. Баҳодир Пардаев (“Бунёдкор”)
№15. Вячеслав Шевченко (“Локомотив”)
№10. Фарҳод Тожиев (“Локомотив”)
№11. Александр Шадрин (“Локомотив”)
№19. Игорь Таран (“Насаф”)
№10. Кенжа Тўраев (“Насаф”)
№41. Азамат Алланиязов (“Насаф”)
№20. Анвар Солиев (“Пахтакор”)
№11. Игорь Сергеев (“Пахтакор”)
№9. Зафар Полвонов (“Олмалиқ”)
№21. Баҳриддин Ваҳобов (“Бухоро”)
№10. Шоҳназар Норбеков (“Металлург”)
№10. Зайниддин Тожиев (“Динамо”)
№70. Фаррух Шотурсунов (“Динамо”)
№77. Левани Гвазава (“Нефтчи”)
№11. Носир Отақўзиев (“Нефтчи”)
№22. Рўзимбой Аҳмедов (“Нефтчи”)
№11. Отабек Исроилов (“Нефтчи”)
№15. Зоҳид Абдуллаев (“Нефтчи”)
№5. Илёс Қурбонов (“Сўғдиёна”)
№21. Акмал Абдураҳмонов (“Сўғдиёна”)
№22. Шаҳбоз Эркинов (“Навбаҳор”)
№23. Абдумалик Абдуллаев (“Навбаҳор”)
№17. Соҳиб Абдуллаев (“Навбаҳор”)
№10. Владимир Шишелов (“Қизилқум”)
№11. Алишер Холиқов (“Қизилқум”)
№80. Муйдин Мамазулунов (“Машъал”)
№11. Баҳодир Муртазоев (“Машъал”)
№9. Ихтиёр Тошпўлатов (“Машъал”)
№11. Шуҳрат Мирхолдиршоев (“Андижон”)
№9. Лочин Солиев (“Андижон”)
№13. Виктор Расков (“Андижон”)
№88. Алишер Азизов (“Андижон”)

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика