RU

Последние новости

10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  1 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  1 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  1 08:58Шерзод Насруллаев: "Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим. Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди"  7 08:30Sofascore. Гвардиола мақтаган Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:04Камолиддин Тожиев: "Алижоновни қолди десак бўлади. Иккита ҳужумчи олсак..."  0 07:32Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  7 03:44А Серия. "Интер" "Парма"ни енгди. "Наполи" эса очко йўқотди  1 03:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Бёрнли" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" "Лидс"ни мағлубиятга учратди  10 02:30АПЛ. Кукурелья четлатилган ўйинда "Челси" "Фулхэм"га ютқазди. Семеньо "Борнмут" сафидаги сўнгги учрашувида қаҳрамонга айланди  1 02:25АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади  29 01:50Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди  31 00:50Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон - Ливан 3:2  4 00:48"Қизилқум" украиналик легионер билан шартнома имзолади  1 00:40Шоҳруз Норхонов расман "Қизилқум"да қолади  1

Олий лига, 19-тур. Бугунги ўйинлар олдидан Баҳром Ҳакимовнинг фикрлари Новости

Олий лига, 19-тур. Бугунги ўйинлар олдидан Баҳром Ҳакимовнинг фикрлари

Бугун олий лиганинг 19-тур ўйинларига старт берилади. Мамлакатимизнинг 5та вилоятида ўйин бўлиб ўтади.
Мазкур учрашувлар олдидан таниқли мутахассис Баҳром Ҳакимовнинг фикрлари билан қизиқдик. Сайтимизнинг ҳамкори бўлган Баҳром Мамажонович ҳар бир ўйинга ўз таҳминларини билдириб ўтди.

“Машъал” – “Нефтчи” 50х50. Фарғоналикларга бугун албатта очко керак. Чунки бош мураббийнинг ўрни бироз қимирлаб қолди. Лекин “Машъал” ҳам яхши ўйнамоқда. Муборакликларда 5-ўринни эгаллаш учун жуда яхши имконият мавжуд. Бунинг учун улар ўз майдонида осонликча очко улашмаслиги турган гап. Бугунги ўйин қизиқарли ўтиши тайин. Ким биринчи гол урса ўша ютиб кетади назаримда.

“Металлург” – “Насаф” 50х50. Бу икки жамоа мавсумнинг биринчи даврасида дуранг ўйнашганди. Иккинчи даврада қаршиликлар яхши холатга келиб улгурди. Ҳозир Рўзиқул Бердиев жамоаси яхши кайфиятда. Бугун қизиқарли ўйин бўлади. Бу баҳсда ҳам ким ютса ўша ғолиб бўлса керак. Менимча “Металлург” ютқазмайди. Бу жамоа 6-ўринни мустаҳкамлаш мақсадида ғалаба учун ўйнайди. Лекин “Насаф”нинг ҳам ҳозирда очко йўқотишга ҳаққи йўқ. Бу жамоа ҳам медаллар учун курашмоқда. Менимча учрашув камида дуранг билан интиҳо топади.

“Қизилқум” – “Олмалиқ” 30х70. Бу ўйинда “Олмалиқ” ютишини таҳмин қиламан. Чунки уларинг ортида бошқа йўл йўқ. Иккинчи даврада негадир ўзига ўхшамаяпти. Бунинг натижасида жамоа турнир жадвалида ҳам пастлаб кетди. Уларга бугун ғалаба керак. Аммо “Қизилқум” ҳам осонликча таслим бўлмайди.

“Сўғдиёна” - “Навбаҳор” 50х50. Биринчи даврада адашмасам, 4:2 бўлганди. Ҳар иккала жамоа мураббийи ҳам менинг шогирдларимдир. Қолаверса Файзиев билан Ашурматов ҳаётда ҳам қалин дўст. Кимнидир имкониятини юқори баҳолаб, қайсидир бирини ранжитиб қўйишни истамайман. Бугун жиззахликларга қийин бўлади. Жамоа бугун ғалабага эришса олий лигада қолиш учун имкониятни ўзида сақлаб қолади. Акс холда, “Сўғдиёна”нинг холати бироз оғирлашади. Сабаби кейинги турларда ҳам уларга осон бўлмайди. “Навбаҳор” эса 6-ўрин учун курашмоқда. Бугун сафардан имкон қадар очко билан қайтишга уринади. Вазиятга реал баҳо берганда, наманганликларнинг таркиби бироз кучлироқ.

“Андижон” – “Локомотив” 40х60. “Локомотив” бугун бор эътиборини ғалабага қаратиши шубҳасиздир. Ўтган турда “Бунёдкор”дан учралган мағлубиятдан сўнг, жамоа қолган ўйинларда фақат ва фақат ғалаба учун ўйнайди. Чунки чемпионлик йўлида “Пахтакор” билан жиддий кураш кечмоқда. Шу боис “темирйўлчилар” бугун барча имкониятини ишга солиб бўлса ҳам, уч очкони қўлга киритишни ўйлаётган бўлса ажаб эмас. Табиийки мезбонларга осон бўлмайди. Лекин “Андижон” мухлислар учун ҳам ўйнаши керак.

Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика