RU

Последние новости

17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  0 17:44Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК. Таркиблар маълум  2 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  5 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  11 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  6 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  4 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  5

Олий лига. 1-турнинг рамзий терма жамоаси Новости

Олий лига. 1-турнинг рамзий терма жамоаси

Кеча олий лигада 1-турнинг сўнгги ўйини бўлиб ўтди. "Олмалиқ" - "Метулларг" баҳсидан сўнг таҳририят ходимлари билан келишган ҳолда турнинг рамзий терма жамоасини аниқладик.
Авваллари ким гол ургани ёки бўлмаса гол ўтказиб юбормаганига кўра асосан статистика орқали турнинг энг яхшиларини аниқлаб борардик. Бугунга келиб сайтимизнинг вилоятларда йиғилган ходимлари ёрдамида иложи борича бетараф бўлиб 11таликни аниқладик.



Дарвозабон: Андрей Мельничук ("Динамо")

Ҳимоячилар: Боян Миладинович ("Пахтакор"), Юрий Рижко ("Навбаҳор"), Ислом Тўхтахўжаев ("Локомотив"), Шерзод Шарипов ("Бухоро")

Ярим ҳимоячилар: Карлес Кото ("Бунёдкор"), Илҳом Юнусов ("Насаф"), Жамшид Искандеров ("Пахтакор"), Зафар Тўраев ("Машъал")

Ҳужумчилар: Анвар Бердиев ("Бунёдкор"), Шаҳзод Нурматов ("Металлург")

Бош мураббий: Юрий Лукин (“Қизилқум”)



Андрей Мельничук ҳақли тарзда рамзий терма жамоадан ўрин олди

Кўпчилик "Динамо"нинг йирик мағлубиятини башорат қилганди. Аммо самарқандликларнинг украиналик посбони Андрей Мельничук ўз сейвлари орқали жамоасини бир неча вазиятларда қутқариб қолди.

Қизиғи шундаки, "FIFA.uz"даги нархи тушиб кетган Боян Миладинович "Пахтакор" асосий таркибида майдонга тушди ва жамоаси учун муҳим бўлган уч очкони келтирди. 1-турда ҳимоячилардан Ислом Тўхтахўжаев ҳам яхши ҳаракат қилди. Айниқса, иккинчи қаватда "Навбаҳор"га ўйин бермади. "Локомотив"дан кетган Шерзод Шарипов "Бухоро" - "Нефтчи" ўйинида энг яхшилардан бири бўлди. Ҳудди шундай Юрий Рижко бўлмаганида, "Навбаҳор" посбонига қийин бўлган бўларди.



Анвар Бердиев 1-турдаги илк голини Карлос Котонинг пасидан сўнг урди

Кото қандай қилиб бурчакдан тўп ошириш кераклигини кўрсатиб берди. Тўғри Анвар Бердиевнинг калласи пойланди. Шунингдек, ўйин давомида ҳам хорижлик футболчи эканлиги кўриниб турди. Илҳом Юнусовни 2013 йилдаги ажойиб ўйинлари эсимиздан чиқиб улгурмай, яна катта саҳнага чиқди. "Андижон" билан бўлиб ўтган ўйиннинг энг яхши футболчиларидан бири Жамшид Искандеров бўлди. Футболчилар ичида "Гаттузо" лақаби билан танилган Зафар Тўраев "Сўғдиёна"га қарши баҳсда фаол ҳаракат қилди.



"Машъал"нинг "Гаттузо"си

Анвар Бердиев гол уриш билан бирга Пишур амалга ошира олмаган пенальтини ишлади. Шу куни "Қизилқум" яхши ўйин намойиш этганлигини инобатга олсак, Бердиев ҳақли равишда рамзий терма жамоага кирди.
 


Шаҳзод Нурматовнинг "Металлург"да тутган ўрни катта

Ким билади, агар Шаҳзодбек Нурматов жароҳат олмаганида "Металлург" ғалабани ушлаб қолган бўлармиди? 1991 йилда таваллуд топган ҳужумчи "Олмалиқ" дарвозасига ўта қийин вазиятда гол урди. "Металлург"нинг ҳар бир хавфли ҳужумига айнан у сабаб бўлди.



Юрий Лукин жорий мавсум кўпчилик учун бош оғриқ бўлса ажаб эмас

Рамзий терма жамоанинг бош мураббийи бўлиш, мағлубиятга учраган "Қизилқум" устозига насиб этди. 1-турда, янаям сафарда, шу кунга қадар 3та расмий учрашувда майдонга тушган "Бунёдкор"га жиддий қаршилик кўрсата олди. Лукиннинг жамоаси ҳимояда ақлли футбол ўйнади. Қарши ҳужум тактикаси ҳам самарали бўлди.

Изоҳ: Бундан кейин ҳар бир турнинг рамзий термасини бериб борамиз. Бизни кузатишда давом этинг. 1-тур рамзий термасини тузишда иштирок этганлар: Нодирхўжа Юлдашев (Тошкент), Камолиддин Алимов (Тошкент), Хайрулла Холиқов (Олмалиқ), Шаҳбоз Беғамов (Қарши), Шерзод Ҳамдамов (Косонсой), Азиз Салихов (Вобкент), Исломбек Рустамов (Андижон), Умид Раимжонов (Зомин).
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика