RU

Последние новости

00:55Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин  1 00:20Эндрю Робертсон Испания клубига ўтишга рози бўлди  1 00:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" – "Ал Ҳилол" (онлайн ҳисоб)  53 23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0 23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0 23:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Видад Касабланка"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўйнамади  33 22:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  15 21:58U21 биринчилиги. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Навбаҳор" Қаршида ғалабага эришди ва бошқа натижалар (+ЖАДВАЛ)  2 21:54Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди  2 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  1 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  4 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   12 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1 18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  3

Олег Тюлькин: "Ҳали бекободликлар нималарга қодирлигини кўрсатишларига ишонаман" Новости

Олег Тюлькин: "Ҳали бекободликлар нималарга қодирлигини кўрсатишларига ишонаман"

"Металлург" - "Динамо" учрашидан кейинги матбуот анжуманида самарқандликлар устози Олег Тюлкин журналистларни қизиқтирган саволларига жавоб қайтарди.
"Бекободдаги ўйин оғир кечини билгандик, сабаби биз олий лигага энди қайтдик, биринчи ўйин, мезбон жамоа эса жуда тажрибали. Шу сабабдан ҳам учрашувга ҳимоявий тактикани танладик. Хато қилмаган эканмиз, ғалаба қозондик. Барча мухлисларимизни биринчи ғалаба билан табриклайман. Бу ютуқ йўлида меҳнат қилган барча футболчиларга, мураббийлар штабига ва бизнинг муваффақиятимизга ишонган мухлисларга эса катта раҳмат.

Бугун майдоннинг ҳолатини кўрдингиз, бундай шароитда ҳимояланиш осон. "Металлург" эса техникаси юқори жамоа. Майдонларимиз яхши ҳолатга келганда бекободликлар нималарга қодирлигини кўрсатишларига ишонаман. Майдонга туширилган ўйинчилар хусусида тўхталадиган бўлсам, бизга тезкор ўйинчилар керак эди. Мезбонлар бутун жамоа бўлиб ҳужумга ўтгач қочиб кетадиган ёшларни майдонга ташладик. Натижада иккинчи голни киритиб, ғалабани мустаҳкамладик, - дейди Олег Тюлькин.

"Металлург" матбуот хизмати
Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика