RU

Последние новости

18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  7 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 18:20Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:2 (матнли трансляция)  5 17:57Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  3 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  1 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  1 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" 0:4 (матнли трансляция)  17 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  2 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  4 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  19 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4

Олег Тюлькин: “Финал тақдири Самарқандда ҳал бўлади” Новости

Олег Тюлькин: “Финал тақдири Самарқандда ҳал бўлади”

Ўзбекистон кубогининг дастлабки ярим финали доирасидаги “Бунёдкор” - “Динамо” (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Олег Тюлькин ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугунги ўйин учун йигитларга раҳмат. Улар биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажаришди. Учрашув учун ҳимоядан ўйнаш, тартибли ҳаракат қилиш тактикаси танланган эди. Буни футболчилар уддалашди. Фақат ҳужум чизиғида озгина омадимиз келмади. Энди финал тақдири Самарқанддаги жавоб учрашувидан сўнг ҳал бўлади. Фурсатдан фойдаланиб, бугунги ўйинда йигитларимизни қўллаб-қувватлаб турган жамоамиз мухлисларига миннатдорчилик билдирмоқчиман.

- Ҳозирча ярим финал жавоб учрашувининг қачон ўтказилиши маълум эмас. Сиз учун ўша ўйиннинг шу бир ҳафтанинг ичида ўтказган афзалроқми ёки жамоангизнинг янги футболчилари тўлиқ клубга мослашиб кетган мавсум сўнггидами?


- Сиз тўғри таъкидладингиз, жамоамизнинг тўлиқ шаклланиб олиши учун озгина вақт керак. Жамоада потенциал юқори, фақат футболчиларнинг бир-бирларини тушуниб ҳаракат қилишларида камчиликлар бор. Бу ҳолат бугун ҳужум чизиғида ҳам кўзга ташланиб қолди. Акс ҳолда бугун Самарқандга ғалаба билан қайтишимиз ҳам мумкин эди. 


Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика