RU

Последние новости

23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  11 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  49

Олег Тюлькин: «Энг катта муаммоимиз – гол ура олмаяпмиз» Новости

Олег Тюлькин: «Энг катта муаммоимиз – гол ура олмаяпмиз»

«Динамо» - «Бунёдкор» (0:2) учрашувидан кейин «Динамо» бош мураббийи Олег Тюлькин журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Олег Павлович, навбатдаги муваффақиятсизликни қандай изоҳлайсиз?

- Бугун фақат ғалабани кўзлаган эдик, аммо «Бунёдкор» биздан устун эканлигини бугун кўрсатди. Бизда курашувчанлик етишмади деб ўйлайман. Оддий вазиятларда тажрибасизлик ҳам панд берди. Қолаверса, ҳар икки бўлим бошидаги тезкор голлар жамоамизни руҳий оғир аҳволда қолдирди. Энг катта муаммоимиз – гол ура олмаяпмиз. Вазиятлар яратаяпмиз, аммо якуний нуқтани қўя олмаяпмиз. Гол ура олмасак ғалаба қозониш, очко йиғиш қийин.

- Жамоа сўнгги бор 13-турда гол урганди. Ҳеч бўлмаса мураббийлар туннел якунидаги ёруғликни кўра олишаяптими, яъни бу вазиятдан чиқиб кетиш йўллари борми?


- Албатта, ҳаракат қилаяпмиз, машғулотларда тушунтираяпмиз. Аксарият футболчиларда оддийгина маҳорат етишмаяпти ўйин давомида. Ўйлайманки, йигитлар ҳам вазиятни тушуниб туришибди.


- Вазиятдан чиқиб кетиш учун қандай чоралар кўрмоқчисиз?

- Қўл остимиздаги футболчиларимиз билан вазиятни тўғирлашимизга ишонаман.

- Жамоа гол ура олмаяпти. Давралар оралиғида ҳужум чизиғини кучайтириш учун голурар ҳужумчиларни таклиф этиш варианти йўқмиди?


- Биласиз, давралар оралиғида ўйинимиз учун муҳим бўлган ижара асосидаги футболчиларни ўз клубларига қайтариб беришга мажбур бўлдик. Улар ўйинимизга мослашган эдилар. Шундан кейин ўйинимизни бир маромда барқарорлаштира олмаяпмиз. Янги келган тўрт футболчимизга эса тўлиқ киришиб кетиш учун вақт керак бўлаяпти.

- Бугунги ўйин таркибда ротация қилиш лозимлигини кўрсатмоқда. Жароҳат олган футболчилар, захирадан фойдаланиш, қолаверса Темур Жўраев, Ориф Мамажоновлар қачон сафга қайтишади?


- Кейинги ўйиндаёқ таркибимиздан тўлиқ фойдалана оламиз. Темур Жўраев, Ориф Мамажоновлар оиласида мусибат бўлгани учун уларни қисқа вақтга жавоб берган эдик. Кейинги «Сўғдиёна» билан ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Бугун ҳам мағлубиятга қарамай, стадионда бизни қўллаб турган, бизга ишонган мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз.

Усмон ИБОДОВ ёзиб олди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика