Ўлди дейилган Дани Алвес озодликка чиқарилди
20 мар 16:36
Новости
Ўлди дейилган Дани Алвес озодликка чиқарилди
"Барселона" собиқ ҳимоячиси тунги клубда қизни зўрлаганликда айбланиб 4 ярим йилга қамалган, қўшимчасига яна 5 йил шартли қамоққа ҳукм қилинган эди. Шунингдек, у жабрланувчига 150минг евро тўлаб бериши ҳамда унга 9 ярим йил давомида яқинлашмаслиги керак.
Футболчининг вакиллари қарорга апелляция беришди. Шундан сўнг Алвес ҳукм кучга киришни бошлагунга қадар уни озод қилишларини сўради: "Мен қочмоқчи эмасман, мен адолатга ишонаман".
"Marca" нашрининг ёзишича, Барселона суди собиқ футболчини якуний қарор кучга киргунга қадар озодликка чиқаришга қарор қилган. Лекин, бунинг учун Алвес 1 миллион евро миқдорида гаров пули тўлаши керак.
Эслатиб ўтамиз, 10 март куни бразилиялик журналист Дани Алвес ўз жонига қасд қилди деб хабар тарқатган эди.
Бразилиялик журналист Дани Алвеснинг ўз жонига қасд қилганини ёзди
Дани Алвеснинг матбуот хизмати футболчининг ўз жонига қасд қилгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди
Комментарии