RU

Последние новости

14:58Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  0 14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  5 13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  4 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  8 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  12 12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0 11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  8 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  1 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  19 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  7 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  3 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   4 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   5

Olamsport.com: Хэмилтон “Баҳрайн Гран-приси”да тенгсиз ва куннинг бошқа хабарлари Новости

Olamsport.com: Хэмилтон “Баҳрайн Гран-приси”да тенгсиз ва куннинг бошқа хабарлари

Сайтимиз ҳамкори ҳисобланган Olamsport.com сайтида чиққан энг сара хабарлар билан танишинг.

Хэмилтон “Баҳрайн Гран-приси”да тенгсиз

“Формула-1” пойгалари доирасидаги “Баҳрайн Гран-приси Льюис Хэмилтоннинг ғалабаси билан якунланди. “Сахира” трассасида ўтган пойгада “Мерседес” жамоаси пилоти асосий таъқибчилари Кими Райкконен ҳамда жамоадоши Нико Росбергни ортда қолдирди. Батафсил


Боулинг. Михайло Калика “Tashkent Open-2015” ғолиби

Пойтахтимиздаги “The Bowler” клубида боулинг бўйича нуфузли “Tashkent Open-2015” халқаро турнири якунланди. Мусобақада юртимиз боулинг усталаридан ташқари, Россия, Беларусь, Қозоғистон, Украина, Қирғизистон, Озарбайжондан сара боулерлар  ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Батафсил

Жаҳонгир Воҳидов “2nd 4NCL FIDE Rated Congress” ғолиби!

Истеъдодли ёш гроссмейстеримиз Жаҳонгир Воҳидов Буюк Британиянинг Уэкфильд шаҳрида якунланган “2nd 4NCL FIDE Rated Congress” турнири ғолибига айланди. Бундан бир муддат аввал ҳамюртимиз Бирмингем шаҳрида ўтган “1st 4NCL” мусобақасида ҳам бош мукофотни қўлга киритган эди. Батафсил


Жокович Монте-Карло турнирида тенгсиз


Сайёрамизнинг биринчи ракеткаси сербиялик Новак Жокович Монте-Карло шаҳрида ўтказилган “Мастерс” сериясига кирувчи йирик теннис турнирида бош мукофотга эга чиқди.  Батафсил


Сабина Шарипова Шеньжендаги турнирда

Истеъдодли теннисчимиз Сабина Шарипова Хитойнинг Шеньжен шаҳрида бошланган турнирда иштирок этяпти. Ҳамюртимиз мукофот жамғармаси 25 минг АҚШ долларидан иборат мусобақанинг яккалик баҳслари илк даврасида Шуко Аоямага қарши кортга чиқади. Батафсил


Владимир Кличко машғулотларини якунлади

25 апрель куни профессионал боксдаги энг нуфузли вазн саналган супероғир вазн тоифасида сўнгги йилларнинг энг кучли боксчиси Владимир Кличко Нью-Йорк шаҳридаги “Madison Square Garden” казиносида WBA (Super), WBO ва IBF йўналишларидаги чемпионлик камарини америкалик Брайант Женнингс билан жангда ҳимоя қилишга уриниб кўради. Батафсил


Етти нафар теннисчимиз Чимкентдаги турнирда

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида теннис бўйича мукофот жамғармаси 10 минг АҚШ долларидан иборат бўлган турнирнинг асосий тўр баҳслари бошланди. Ушбу мусобақанинг асосий тўр баҳсларида 7 нафар теннисчимиз иштирок этади. Батафсил


Паралимпия. Атлетларимизнинг Гран-Придаги муваффақияти

17-20 апрель кунлари Хитой пойтахти Пекин шаҳрида енгил атлетика бўйича ўтказилган Гран-При турнирида Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси аъзолари биттадан олтин ва кумуш ҳамда иккита бронза медалига сазовор бўлишди. Батафсил


Раънохон Аманова Россия очиқ чемпионати совриндори

Сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси етакчи аъзоси Раънохон Аманова Москва шаҳрида ўтказилган Россия очиқ чемпионатида совриндор бўлди. Батафсил


Жеймс тўп оширишлар сони бўйича Жорданни ортда қолдирди

“Кливленд” ҳужумчиси ЛеБрон Жеймс “Чикаго” афсонаси Майкл Жорданни плей-офф баҳсларидаги тўп оширишлар сони бўйича ортда қолдирди.  Батафсил


“Кубань” ҳимоячиси Ешенко жиддий автофалокатга учради

Краснодарнинг “Кубань” клуби ҳимоячиси Андрей Ешенко жиддий автофалокатга учради. Бу ҳақда клуб спорт директори Сергей Доронченко ўзининг Twitter ижтимоий тармоғида хабар қолдирди. Батафсил

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика