RU

Последние новости

11:42Италиялик мураббий "Тоттенхэм" таклифини рад этиб, МЮни танлади  1 11:00Чемпионлар лигасида тарихий кун: икки инглиз клуби бир кунда йирик ҳисобда мағлуб бўлди  11 10:35"Динамо" ўз майдонида 18 йилдан бери "Насаф"ни енга олаётгани йўқ  6 10:05Арбелоа: "Реал"миз ва бизни ҳеч қачон камситиш мумкин эмас"  18 09:45Гвардиола: "Куртуа ажойиб ўйин кўрсатди, деб ўйламайман"  6 09:04ОКМК илк ғалабасини қўлга киритади, Самарқандда нима кўрамиз? — Эксперт фикри   2 08:35"Локомотив" 9 йилдан буён мезбон мақомида "Қўқон-1912"ни юта олмаяпти  0 08:09Суперлига. Бугун "Сўғдиёна" ОКМК билан ўйнайди, "Насаф" "Динамо"га қарши  4 08:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0  49 02:58ЕЧЛ. ПСЖ "Челси"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Буду Глимт" эса "Спортинг" дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди  32 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди  287 01:52Александр Хомяков: "Барчаси яхши бўлади, хавотир олманг. Футболчиларга эътирозим йўқ"  6 00:55Суперлига. "Бухоро" – "Хоразм" 1:1   0 00:40Cергей Токов: "Жамоани кучайтира оладиган маҳаллий футболчилар қолмади"  1 00:38Мирко Йеличич: "Жасур Яхшибоев? Бу ҳолат мен учун ҳам тушунарсиз"  5

olamsport.com: Тўрт боксчимизнинг барчасида олтин Новости

olamsport.com: Тўрт боксчимизнинг барчасида олтин

Теги :  Olamsport.comБокс
Хитойда ўтказилаётган бокс бўйича Рио-2016 Олимпиадасига йўлланма берувчи Осиё ва Океания минтақасининг лицензион турнирида финал жанглари бўлиб ўтмоқда.

Бугун тўрт нафар чарм қўлқоп устамиз мусобақанинг олтин медаллари учун рингга кўтарилиши керак эди.

Ҳозиргина якунига етган Элшод Расуловнинг жанги билан ҳамюртларимизнинг бугунги иштироки якунланди. Қувонарлиси, бугун тўрт нафар чарм қўлқоп устамизнинг барчасида рақибларини мағлубиятга учратиб, шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди.

Хушхабар. Тўрт боксчимизнинг барчасида олтин

Аввалига Ҳасанбой Дўсматов -49 кг вазн тоифасида филиппинлик Роген Ладонни мағлубиятга учратди. Шундан сўнг, -52 вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Шаҳобиддин Зоиров хитойлик Жиангуан Худан устун келди.  

-69 кг вазндаги боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов таиландлик Сайлом Ардини енгди. Терма жамоамизнинг энг тажрибали боксчиси, -81 кг вазндаги Элшод Расулов эса азалий рақиби қозоғистонлик Адилбек Ниязимбетовни 2:1 (28:29, 29:28, 29:28) ҳисобида мағлубиятга учратди.

Қолган боксчиларимиз эртага финал жангларида иштирок этишади. Эртага Баҳодир Жалолов, Рустам Тўлаганов ҳамда Ёдгорой Мирзаевалар олтин медал учун рингга чиқишади.

ЭРТАНГИ ФИНАЛ ЖАНГЛАРИ:

-52 кг: Ёдгорой Мирзаева – Канкан Рен (Хитой)

-91 кг: Рустам Тўлаганов – Фенгкай Ю (Хитой)

+91 кг: Баҳодир Жалолов – Иван Дичко (Қозоғистон)

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика