Olamsport.com: Оғир атлетика. Аёллар жамоамизда ҳам Олимпиада йўлланмаси!
30 апр 2016 17:56
Новости
Olamsport.com: Оғир атлетика. Аёллар жамоамизда ҳам Олимпиада йўлланмаси!
Ушбу вазннинг “А” гуруҳида 7 нафар атлет рўйхатга олинган эди. Мутлоқ вазн тоифаси ҳисобланган ушбу йўналишда иштирокчилар оғирлигида кескин тафовут кўзга ташланиб турганди. Таркибда терма жамоамиз аъзоси, жаҳон чемпионати иштирокчиси, 2015 йил ўтказилган Осиё чемпионати силтаб кўтариш машқида бронза медални қўлга киритган 20 ёшли Омадой Отақўзиева ҳам бор. Аслида, унинг доимий вазни 75 кг эканлигини ҳам, шу ўринда эслатиб ўтиш жоиз.
Даст кўтариш машқларига эътибор қаратамиз. Омадой юришни 88 кг билан бошлади. Албатта унинг чиқишида ўзига ишонч яққол кўзга ташланиб турганди ва шу боис кейинги гал буюртмани 92 кг га оширди. Аммо 95 кг натижа қайд этишнинг иложи бўлмади, ҳозирча у 5-ўринда. Кураш юқоридаги 3 нафар спортчи ўртасида ўтди. Кенжантук учала уринишни ҳам муваффақиятли бажарди – 97, 101, 105 кг. Буюртмани кескин ошириб юборган Шимолий Корея вакили Кук Ҳянг Ким 122, 127 ва 131 кг тошларни тап тортмай кўтаришнинг уддасидан чиқди. Рақибалари чиқишидан сўнг машқни 128 кг билан бошлаган Пулсабсакул ҳатто 132 кгни ҳам хотиржам кўтарди. Чемпионликни аввалдан нақд қилган қиз сўнгги уринишда 134 кг тошни бўйсиндира олмади.
Силтаб кўтариш машқларида Омадой биринчи ва иккинчи чиқишида 110 кгли буюртмани ололмади. Сўнгги чиқишида ушбу кўрсаткич билан қитъа чемпионатидаги юришини якунлади. Яна 5-ўрин.
Хабарнинг давоми olamsport.com сайтида.
Комментарии