RU

Последние новости

01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  1 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  7 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  4 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  8 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  85 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  8 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  11 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2

Октябрь ойи Ўзбекистон терма жамоаси учун қанчалик омадли? Новости

Октябрь ойи Ўзбекистон терма жамоаси учун қанчалик омадли?

Бугун Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубоги-2015 саралаши 3-турида Тошкентда Вьетнамга қарши майдонга тушади.
Биз терма жамоамизнинг октябрь ойидаги олдинги ўйинларини сизларнинг ёдингизга солишга қарор қилдик.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойида жами 34 марта ўйин ўтказган. Шулардан 18 тасида ғалабага эришган. 8 та ўйинда рақиб билан муросага кўчаси танланган бўлса, 8 та учрашувда мағлубиятга учралган. Ушбу ойда 75 та гол урилган ва 54 та гол ўтказиб юборилган.

1992 йилда ушбу ойда учта ўйин ўтказилган. Ўрта Осиё кубоги доирасида бўлиб ўтган ўйинларда терма жамоамиз Қирғизистон устидан йирик 6:2 ҳисобида устун келган. Тошкентда Қозоғистон билан дуранг қайд этилган - 1:1. Бу ойдаги илк мағлубиятни ўша йили сафарда Туркманистондан қабул қилганмиз - 0:1.

Терма жамоамиз 1994 йилнинг октябрь ойида 7 та ўйинда қатнашган ва уларнинг барчасида ғалабага эришган! Сабаби Осиё ўйинлари мана шу ойда бўлиб ўтган. Терма жамоамиз ҳозирча ягона бўлиб турган чемпионликни октябрь ойида нишонлаган.

Биз учун тарихий бўлган Нигерияга қарши Тошкентдаги ўйинни ҳам 1995 йилнинг октябрь ойида ўтказганмиз. Ўша баҳсда жамоамиз аламли тарзда мағлуб бўлганди - 2:3.

1997 йилнинг октябрь ойида терма жамоамиз ЖЧ-1998 саралашида учта ўйин ўтказган ва уч хил натижага эришган. Япония билан дуранг (1:1), Жанубий Кореядан учралган йирик мағлубият (1:5) ва Қозоғистон устидан қўлга киритилган йирик ғалаба (4:0).

2000 йилнинг октябрь ойи терма жамоамиз учун ўта омадсиз келган. Ушбу йилда Ливанда бўлиб ўтган Осиё чемпионатига жўнаб кетиш олдидан Туркманистон ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобда мағлуб этилган - 3:0. Аммо Осиё чемпионатининг ўзида вакилларимиз Қатар билан дуранг қайд этишган - 1:1. Кейинги иккита баҳсда рақибларга ўта йирик ҳисобда имконият бой берилган. Япониядан 1:8, Саудия Арабистонидан 0:5. Япониядан учралган мағлубият терма жамоамизнинг энг йирик мағлубияти бўлиб турибди.

ЖЧ-2002 саралашининг 2-гуруҳ босқичи сўнгги икки учрашуви 2001 йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтган. Биз учун ўта аламли тарзда тугаган Уммонга қарши сафардаги баҳс (2:4) ва Хитой устидан сўнгги дақиқаларда Ширшовнинг аниқ зарбаси эвазига қўлга киритилган (афсуски кейинги босқичга чиқиш учун етарли бўлмаган) ғалаба - 1:0.

2003 йилда 11 октябрь куни БАА билан Дубайда ўртоқлик учрашувини ўтказганмиз. Ўша ўйин дуранг билан тугаган - 2:2. Кейинги йил октябрь ойида эса эса ЖЧ-2006 саралашининг 1-гуруҳ босқичи 5-турида Ироққа қарши Иорданияда бўлиб ўтган ўйинда ғалабага эришганмиз - 2:1.  
2005 йилнинг октябрь ойида аслида биз ўйин ўтказмаслигимиз лозим эди. Бироқ Тошимицу Ёшиданинг 3 сентябрь кунги Тошкентдаги "қилиқлари" сабабли ФИФА дастлабки ўйинни бекор қилган ва Баҳрайнга қарши ўйинларни октябрь ойида қайтадан ўтказишга қарор қилган. Тошкентдаги ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган бўлса, Манамада ҳисоб очилмаган ва Баҳрайн плей-оффга йўл олганди...

2006 йил 11 октябрь кунида Ўзбекистон Осиё чемпионати-2007 саралаши доирасида Бангладеш меҳмони бўлган ва йирик 4:0 ҳисобида зафар қучган. 2007 йилда эса ЖЧ-2010 саралашининг илк босқичида Хитой Тайпеига қарши иккита ўйин ўтказганмиз. Тошкентда бўлиб ўтган дастлабки ўйинда терма жамоамиз ЖЧ саралашларидаги энг йирик ғалабасини қўлга киритган - 9:0. Жавоб баҳсида эса майдон эгалари 2:0 ҳисобида таслим этилган.   

2008 йил октябрь ойида Миржалол Қосимов Ўзбекистон миллий терма жамоасини илк марта бош мураббий сифатида майдонга олиб тушган. Дастлаб Жанубий Кореяга қарши сафарда ўртоқлик учрашуви ўтказилган ва йирик ҳисобда имконият бой берилган - 0:3. Аммо ЖЧ-2010 саралаши 3-гуруҳ босқичи 3-турида Япония майдонидан дурангга эришиб қайтилган - 1:1.

Осиё чемпионати-2011га тайёргарлик жараёни вақтида Вадим Абрамов шогирдлари 2010 йил октябрь ойида иккита ўртқолик учрашувида майдонга тушишган. Саудия Арабистонига йирик 0:4 ҳисобида имконият бой берилган бўлса, Баҳрайн майдонида 4:2 ҳисобидаги ғалабага эришилган.

2011 йил октябрь ойида ЖЧ-2014 саралаши 3-гуруҳ босқичи 3-турида сафарда КХДР устидан Александр Гейнрихнинг ягона голи эвазига зафар қучгандик - 1:0.  

Ўтган йили эса октябрда иккита ўйин ўтказилган. Дастлаб 12 октябрда БААга қарши Дубайда ўртоқлик учрашуви ташкил этилган. Унда жанговор дуранг қайд этилган – 2:2. Вакилларимиз сафида Санжар Турсунов ва Сервер Жепаров гол уришган. ЖЧ-2014 саралаши доирасидаги Қатарга қарши сафардаги ўйин ҳам ўтган йил октябрда бўлиб ўтганди. Ўшанда Санжар Турсуновнинг учрашув бошида урган голи Ўзбекистоннинг ғалабасини таъминлаганди – 1:0.

Қуйидаги жадвалдан кўриниб турибдики Ўзбекистон терма жамоаси охирги марта октябрь ойида ўз майдонида 2007 йил ўйнаган. Орадан 6 йил ўтгач яна терма жамоамиз бу ойда Тошкентда ўйин ўтказади. Ушбу учрашувда йигитларимизни қўллаб-қувватлашга барчани чорлаймиз!


Қуйида Ўзбекистон терма жамоасининг октябрь ойидаги барча ўйинлари келтирилган:
 

Сана

Майдон эгаси

Меҳмон жамоа

 Ҳисоб

16.10.2012

Қатар

ЎЗБЕКИСТОН

0:1

12.10.2012

БАА

ЎЗБЕКИСТОН

2:2

11.10.2011

КХДР

ЎЗБЕКИСТОН

0:1

12.10.2010

Баҳрайн

ЎЗБЕКИСТОН

2:4

09.10.2010

Саудия Арабистони

ЎЗБЕКИСТОН

4:0

15.10.2008

Япония

ЎЗБЕКИСТОН

1:1

11.10.2008

Жанубий Корея

ЎЗБЕКИСТОН

3:0

28.10.2007

Хитой Тайпеи

ЎЗБЕКИСТОН

0:2

13.10.2007

ЎЗБЕКИСТОН

Хитой Тайпеи

9:0

11.10.2006

Бангладеш

ЎЗБЕКИСТОН

0:4

12.10.2005

Баҳрайн

ЎЗБЕКИСТОН

0:0

08.10.2005

ЎЗБЕКИСТОН

Баҳрайн

1:1

13.10.2004

Ироқ

ЎЗБЕКИСТОН

1:2

11.10.2003

БАА

ЎЗБЕКИСТОН

2:1

19.10.2001

ЎЗБЕКИСТОН

Хитой

1:0

13.10.2001

Уммон

ЎЗБЕКИСТОН

4:2

20.10.2000

Саудия Арабистони

ЎЗБЕКИСТОН

5:0

17.10.2000

Япония

ЎЗБЕКИСТОН

8:1

14.10.2000

ЎЗБЕКИСТОН

Қатар

1:1

08.10.2000

ЎЗБЕКИСТОН

Туркманистон

3:0

25.10.1997

ЎЗБЕКИСТОН

Қозоғистон

4:0

18.10.1997

ЎЗБЕКИСТОН

Жанубий Корея

1:5

11.10.1997

ЎЗБЕКИСТОН

Япония

1:1

20.10.1995

ЎЗБЕКИСТОН

Нигерия

2:3

16.10.1994

ЎЗБЕКИСТОН

Хитой

4:2

13.10.1994

ЎЗБЕКИСТОН

Жанубий Корея

1:0

11.10.1994

ЎЗБЕКИСТОН

Туркманистон

3:0

07.10.1994

ЎЗБЕКИСТОН

Тайланд

5:4

05.10.1994

Гонконг

ЎЗБЕКИСТОН

0:1

03.10.1994

ЎЗБЕКИСТОН

Малайзия

5:0

01.10.1994

Саудия Арабистони

ЎЗБЕКИСТОН

1:4

25.10.1992

Туркманистон

ЎЗБЕКИСТОН

1:0

14.10.1992

ЎЗБЕКИСТОН

Қозоғистон

1:1

03.10.1992

Қирғизистон

ЎЗБЕКИСТОН

2:6

 


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика