RU

Последние новости

15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  1 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  1 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  1 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  15 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  0 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  3 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  4 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  9 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   3 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  1

ОКМКнинг янги посбони Ҳумоюншоҳ Сайётов: "Ёш йигитчанинг болаликдаги орзуси амалга ошди" Новости

ОКМКнинг янги посбони Ҳумоюншоҳ Сайётов: "Ёш йигитчанинг болаликдаги орзуси амалга ошди"

Хабарингиз бор, ОКМК жамоасини трансферлар ойнасида дарвозабон Валижон Раҳимов тарк этди.

Клуб эса унинг ўрнини муносиб тўлдириш мақсадида ёш посбон Ҳумоюншоҳ Сайётов билан шартнома имзолади. Олмалиқликларнинг янги киперининг ўтган мавсум ва ОКМК ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик. 


- "Қизилқум" билан ўтган 2024 йил нималар билан ёдда қолди?

- Мазкур жамоа билан кўплаб тарихий натижаларга эришдик. 20 йил деганда гранд жамоа "Пахтакор"ни мағлубиятга учратдик. Тошкентда "Бунёдкор"дан устун келдик. Аммо мавсум ўртасига келганда руҳан чарчаб қолдик дея оламан. Биз ҳар бир ўйин учун тахминан 1000 километр масофа сарфладик. Бу клуб ва мухлислар учун катта машаққат ҳисобланади. Шунга қарамай Суперлигада ўрнимизни сақлаб қолдик. 

- Аввалги жамоаларга нисбатан бу мавсум кўпроқ аниқроғи 10 та ўйинда майдонга тушдингиз. Бу ўзингизга бўлган ишончни оширдими?

- Албатта. Бунинг учун бош мураббий Жамшид Саидов ва клуб раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Афсуски, бугунги кунда жуда кам мураббийлар ёш дарвозабонларга ишонч билдиришади. Ўйлайманки, уялтириб қўймадим. 

- "Қизилқумни тарк этдингиз. Бу қарор мураббий ва қолган футболчиларнинг кетишидан сўнг юзага келдими?

- Сиз айтган факторлар тўғри. Лекин асосий сабаб оилавий шароитимдан келиб чиқиб иш тутдим. 7 йил деганда энди Тошкентга қайтдим (кулади). ОКМК Ўзбекистоннинг амалдаги вице-чемпиони. Ўзим учун тўғри қарорни қабул қилдим.

-  ОКМКда афсонавий Миржалол Қосимов қўл остида ўйнайсиз. Олмалиқ клуби таркибни секин ёшартирмоқда. Янги жамоангиз билан келишув қандай амалга ошди? Нималар кутяпсиз?

- Клуб раҳбари Баҳодир Мирзаев билан учрашиб якунда икки йиллик шартнома имзоладик. Хабарингиз бор, "Бунёдкор" академияси тарбияланувчисиман. Болалигимизда асосий жамоанинг ҳар бир ўйинида майдондаги футболчиларга тўп олиб бериб турардик. Ўшанда Миржалол Қосимов бош мураббий, Мурод Зуҳуров дарвозани қўриқларди. Тенгдошларим билан уларнинг жамоаларида ўйнашни орзу қилардик. Аллоҳнинг қудрати билан уларнинг жамоаларига келдим. Бир сўз билан айтганда ёш йигитчанинг болаликдаги орзуси амалга ошди.

- 2025 йилги мақсадларингиз қандай?

- Ҳозир қишки йиғинларда максимал даражада ишлаб янги мавсумга жисмонан ва руҳан тайёр бўлишим керак. Қолгани худодан. Меҳнатимизга яраша мевасини оламиз.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика