RU

Последние новости

00:55Клублар ўртасидаги ЖЧга қизиқиш жуда паст  0 00:30"Тоттенхэм" янги бош мураббийи учун 10 млн товон пули тўлайди  0 00:10Матеус Кунья: "Манчестер Юнайтед"ни болалигимдан яхши кўраман"  0 23:57Промес ҳибсга олинди, у 7,5 йилга қамалиши мумкин  0 23:31Жон Дуран "Ал Насср"дан кетиши мумкин  0 23:13"Арсенал"нинг таклифи "Спортинг"га маъқул келмади  1 22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  2 22:28Валерий Карпин - "Динамо" бош мураббийи!  3 22:16Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш  2 21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  11 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  4 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  3

ОКМК собиқ футболчиси Алишер Жалилов: "Қатар қоида бузилишидан сўнг гол урди. Ўйин бўйича уларга ютқазмадик" Новости

ОКМК собиқ футболчиси Алишер Жалилов: "Қатар қоида бузилишидан сўнг гол урди. Ўйин бўйича уларга ютқазмадик"

Осиё кубоги "А" гуруҳи иккинчи туридан ўрин олган Тожикистон - Қатар учрашувидан сўнг Тожикистон термаси футболчиси Алишер Жалилов Championat.asia сайтига кичик интервью берди.

- Алишер, ўйин учун раҳмат. Учрашув бўйича фикрларингиз қандай?

- Ўйинни зўр бошлагандик. Тўғрисини айтсам, Қатар қоида бузилишдан сўнг гол урди. Ўйин бўйича Қатарга ютқазмадик.

- Ливанга қарши бўладиган учинчи тури ўйини ҳақида нималар дея оласиз? Тожикистон термасида кейинги босқич учун яхши имкониятга эга...

- Ливанга қарши баҳс биз учун финалга тенг ўйин бўлади. Бу учрашувда ғалаба қозонадиган бўлсак, катта эҳтимол билан гуруҳдан чиқамиз. Шу сабаб ҳам, фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Пешонада ёзилгани бўлади, албатта. Лекин, биз фақат ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Бизни финалга тенг ўйин кутмоқда. 

- Агарда ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқсангиз, бу Тожикистон учун тарихий натижа бўлади. Биринчи Осиё кубогидаёқ плей-офф босқичи...

- Ҳа, агар буни уддаласак биз учун жуда юқори натижа бўлади. Айтганимдек, бу ўйин биз учун финалга тенг. 

- Ўзбекистон терма жамоаси ўйинлари кузатиб боряпсизми?

- Албатта, Ўзбекистон термасига ҳам мухлислик қиляпмиз. Ўзбекистон иккинчи турда ғалаба қозона олса, плей-офф босқичига чиқиш учун яхши имконият пайдо бўлади.

Жалолхон Иноғомхўжаев суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика