RU

Последние новости

00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  1 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  6 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13

ОКМК назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда енгди Новости

ОКМК назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда енгди

Теги :  ОКМКОзгон
Давралар орасидаги танаффусдан самарали фойдаланишни мақсад қилган "кончилар" 16 июль куни Олмалиқда қўшни Қирғиз Республикаси вакили — "Озгон" жамоасига қарши ёпиқ эшиклар ортида назорат учрашуви ўтказди.

Ўйиннинг илк дақиқалариданоқ ҳужумкор ўйин намойиш этган ОКМК ФК бир неча бор рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлар яратди ва бу устунликни голларга айлантирди. Меҳмонлар ҳам қарши ҳужумларда фаол ҳаракат қилдилар, бироқ майдондаги ташаббусни тўлиқ эгаллаган "кончилар"нинг ишончли ўйини ҳал қилувчи омил бўлди.

Беллашув ўзига хос тарзда — ҳар бири 30 дақиқадан иборат тўрт таймда ўтказилди. Голларга бой кечган баҳсда ОКМК жамоаси рақиб дарвозасини 6 маротаба ишғол қилди. Қирғизистонлик меҳмонлар эса фақат бир гол билан жавоб қайтардилар.

 Назорат учрашуви
16 июль
ОКМК спорт мажмуаси стадиони
ОКМК — "Озгон" 6:1

Голлар: Асад Собиржонов (14), Ариҳиро Сентоку (25), Али Абдураҳмонов (27, 42), Хуршид Ғиёсов (37), Георгий Папава (93).

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика