RU

Последние новости

01:47МЮ босслари Рэшфордни таркибдан чиқариб юборган Аморимга босим ўтказишадми?  2 00:57"Арсенал"дагилар ҳавотирда  1 00:18"Интер" - "Комо". Таркиблар билан танишинг  0 00:01Зидан фақат иккита жамоани бошқариши мумкин  6 23:31ОКМК Дубайда Россиянинг икки клуби билан ўйнайди  0 22:43Роналду: "Қайси биринг Мессини мендан кучлироқ дединг?"  9 22:23Тозалик инспекторлари МЮ стадиони баҳосини 4дан 2га туширди. Нега?  3 21:18Расман: "Навбаҳор" африкалик футболчини ўз сафига қўшиб олди  14 21:00Ҳисобда акс этмаган — осон ғалаба! "Реал" - "Севилья" учрашуви таҳлили  5 20:41Умтитининг фаолияти хавф остида  3 20:19"Тоттенхэм" ҳужум чизиғини "Вулверхэмптон" вакили билан кучайтирмоқчи  0 19:56Раҳмоналиевнинг агенти футболчининг "Рубин"дан кетиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди  1 19:39Расман: Зоир Жўрабоев "Сўғдиёна" футболчисига айланди  0 19:22"Навбаҳор" беларуслик легионер трансферини эълон қилди  8 19:08Шуҳрат Асланов: "Насаф фарм"нинг Про лигадаги иштироки клубнинг йиллик харажатлари учун юкламани оширади. Шу сабабли жамоа Про лига мусобақасида иштирок этмайди"  1

ОКМК Жанубий Корея клуби билан ҳамкорликни йўлга қўйди Новости

ОКМК Жанубий Корея клуби билан ҳамкорликни йўлга қўйди

6-ноябр куни ОКМК ФК ва Жанубий Кореянинг "Чоннам Драгонс" клуби ўртасида футболни ўзаро такомиллаштириш борасида ҳамкорлик ўрнатилди.

Ушбу келишув орқали икки клуб футболни ривожлантириш, тажриба алмашиш, ёш футболчиларни тайёрлаш ҳамда клуб академияларининг халқаро турнирлар ва бошқа спорт тадбирларида иштирок етиш бўйича келишувга еришди.

Тадбирда Жанубий Корея делегацияси вакиллари ва ОКМК футбол клуби бош директори Баҳодир Мирзаев, клуб менежери Дониёр Ёқубов ва спорт директори Жаҳонгир Рислиқбойев ҳамда клуб мабуот котиби Aббос Мавлоновлар иштирок етишди.

Биласиз, Жанубий Кореянинг «Чоннам Драгонс» клубини металлургия соҳасида жаҳонда ўз ўрнига ега бўлган «Посcо» компанияси молиялаштиради. Ўз навбатида ОКМК профессионал футбол клубига Олмалиқ кон-металлургия комбинати ҳомийлик қилади. Бундан кўриниб турибдики, ҳомийлик борасида деярли битта бўғинда бўлган клублар учун бу ҳамкорлик ўзаро дўстлик алоқаларни янада мустаҳкамлаш имкониятини беради.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳар икки тараф вакиллари ҳамкорликнинг турли йўналишлари бўйича келишувга имзо чекишди:

✔️Ўзбекистонда ва Жанубий Кореяда ҳар иккала жамоалар ўртасида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказиш;

✔️ Клуб ва академия мураббийлари ҳамда ходимларни малакасини ошириш, шунингдек, футбол индустриясидаги илғор тажрибаларни ўрганиш;

✔️ Жамоадаги ташкилий ишлар бўйича амалиёт алмашиш;

✔️ Тиббиёт мутахассислари ва менежмент ходимлари учун малака ошириш дастурларида қатнашиш;

✔️ Витаминизация — организмни зарур витаминлар билан таъминлаш жараёни бўйича кўникмаларга ега бўлиш ва футболчиларни соғлик ва жисмоний тайёргарлик бўйича махсус дастурларда тайёрлаш;

✔️ Футбол инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳаларда ҳамкорлик қилиш;

✔️ Ёш футболчилар учун иқтидорларни аниқлаш ва ривожлантириш дастурларини ташкил етиш;

✔️ Мураббийлар учун, айниқса академия мураббийлари учун ўқув курслари ва малака ошириш дастурларини жорий етиш;

✔️ Спорт психологияси бўйича мутахассислар билан алмашинув дастурларини йўлга қўйиш;

✔️ Футбол академиялари ўртасида инновацион технологияларни жорий етиш ва тажриба алмашиш;

✔️ Оммавий спортни ривожлантириш мақсадида жамоатчилик ва мухлислар клуби билан ишлаш дастурларини амалга ошириш;

✔️ Медиа ва маркетинг соҳасида ҳамкорлик қилиш ва бренд ривожланиши бўйича маслаҳат алмашиш;

✔️ Жамоа тиббиёти соҳасида замонавий технологиялар, реалибитация ва шу каби бошқа усулларни қўллаш бўйича илмий-амалий семинарлар ташкил етиш;

✔️ Ижтимоий масъулиятли лойиҳалар, жумладан, ёшлар орасида спортни оммалаштириш бўйича биргаликда тадбирлар ўтказиш;

✔️ Aмалиёт ўташ учун футболчилар алмашуниви, яъни, Жанубий Кореяга бир нафар футболчимизни юбориш ва ўз навбатида «Чоннам Драгонс» клубининг U-18 жамоасидан ОКМК ФКнинг U-19 жамоасига бир футболчи қабул қилиш.

Шунингдек, бу ҳамкорлик ҳар икки клуб академияси ёш футболчилари учун катта имкониятлар очмоқда. Ёшларга халқаро тажриба орттириш, турли футбол маданиятларини ўрганиш ва рақобатбардошлигини ошириш имконияти берилади.

ОКМК ФК ва «Чоннам Драгонс» академиялари ўртасидаги ушбу келишув доирасида, масалан, 12-16 ёш тоифасидаги футболчилар Жанубий Корея ёки Ўзбекистон мезбонлик қиладиган халқаро турнирларда қатнашиши мумкин бўлади. Айниқса «Посcо» компаниясининг яна бир ҳомийлигидаги «Поҳанг Стилерс» клуби академияси томонидан ташкиллаштириладиган мусобақаларга ҳам ОКМК ФК академияси тарбияланувчиларини жалб этиш мажбурияти «Чоннам Драгонс» раҳбарияти томонидан амалга оширилиши келишиб олинди.

Ушбу турдаги халқаро тажриба алмашиш ёш футболчиларга келажакда ўз маҳоратини янада ошириш ва профессионал даражада ривожланиш учун катта имкониятлар яратади. Халқаро турнир ва мусобақаларда иштирок этиш орқали улар турли мамлакатларнинг ўйин услублари, стратегиялари ва футбол фалсафасини ўрганадилар. Бу эса нафақат техник ва жисмоний маҳоратни, балки психологик тайёргарлик ва тактик фикрлаш қобилиятини ривожлантиришга хизмат қилади.

Ёш футболчилар ўзларига янги муҳит ва янги рақобатчилар билан дуч келиш орқали ўз устида ишлашга, ўзларини синовдан ўтказишга ва доимий равишда ўз маҳоратларини оширишга интилишади. Шунингдек, халқаро мусобақаларда иштирок этиш уларга футбол соҳасидаги энг яхши амалиётларни ўзлаштириш, янги дўстлар ва ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш имконини беради.

Бундай тажрибалар орқали ёш футболчилар келажакда халқаро майдонларда муваффақиятли ўйин кўрсатишга тайёр бўладилар. Натижада, улар ўз фаолиятларида юқори савиядаги футболчилар даражасига чиқиб, ўз клубларини ва юртларини юксак даражада ифодалаш имкониятига эга бўлишади.

Жанубий Корея клуби делегациясининг юртимиздаги уч кунлик сафари 5-8 ноябрь кунларига  мўлжалланган. «Чоннам Драгонс» клуби вакиллари 7 ноябрь куни Ўзбекистон Суперлигасининг 24-тур доирасидаги ОКМК ФК — «Олимпик» учрашувини бевосита стадиондан кузатиб боришди.

Маълумот учун, томонлар ҳамкорлик келишувига мувофиқ назарда тутилган лойиҳалар 2025 йилги футбол мавсумидан бошлаб амалиётга тадбиқ этилади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

+1   
09 ноя 13:18:07
Mister Sultan
ОКМК футбол клуби ўз харакатлари билан яхши ишларни амалга оширяпти. Баъзи бир клублар хеч нима қилиай, юрган бир пайтда академияга қўл урди, туманларла филиаллар очди, халқаро хамкорликларни йўлга қўйди. Энг асосийси ёшлар билан ишлаш йўлига, энг тўғри йўлга ўтди. Бу албатта ўз самарасини бермоқда. Клуб академияси ярим йилдаёқ катта катта ютуқларга эришишни бошлади. У-21 чемпионликка яқин. Асосий жамоа хам ёшлар билан 2-ўринга курашяпти. ОКМЕ жуда тўғри йўлди. Босингизлар, омадлар тилаймиз!
   
09 ноя 18:21:21
Abdusalom Mirzayev
Тўйлар муборак деган кино бўларди шунда Хайрулла Садиев Комсомол кўлига чўкаётганда қутқарувчиларга " ўзи шалпанқулоқ, сал овсарроқни кўрмадийлами " деб сўрайдику, бизаникилар ҳам сал анқовроқми дейман, бўладиган иш билан шуғулланмасдан меморандум имзолаб юрипти, бу жапонлар бизни ашаддий рақибимиз ҳисобланади, улар шу йўл билан бизни ўрганиб турадику, ёки ҳақиқатдан анқавмизми а
   
09 ноя 14:12:00
BXZ BXZ
Энди бу келишувлар курук когозда колмай амалиётда хам ку́лланилса фойдаси тегса тегади лекин зарари тегмайди . Бизда хамма сохада бу́лгандек факат когозда келишув лекин амалда ноллигича колмаса бу́лди .
   
09 ноя 13:45:38
Soccerland777
Туркия билан меморандум нима бўлди энди???
   
09 ноя 12:43:24
Xan
нима фойдаси бор буни,UFF ни олдинги прездинти бутин дунени айланиб селфига расимлага тушиб деярли дунени яримиси билан хамкорликни йулга куйганди,1 тейинлик нафи тегмади,сафарларга ишлатилган давлатни пулини кукка совургани колди халос
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика