RU

Последние новости

10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  0 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  3 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  0 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  2 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  17 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  4 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  17 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  6 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  7 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8

ОКМК — Футбол мактабидан футбол академияси сари Новости

ОКМК — Футбол мактабидан футбол академияси сари

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг футболни ривожлантиришга оид имзолаган бир қанча қарорларига мувофиқ Республикамиз ҳудудларида футбол академияларни ташкил этиш белгилаб қўйилган.

Шу муносабат билан Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан ҳам футболга катта эътибор қаратилмоқда. Айни дамда ОКМК ПФКда футбол мактабидан футбол академиясига босқичма-босқич ўтиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Бунинг яққол намунаси сифатида сунъий қопламали ва табиий майдончаларни ёш футболчиларга фойдаланиш мақсадида тантанали равишда топширилди.

Тадбирда ОКМК ПФК президенти Абдулло Хурсанов, ОКМК ПФК бош директори Баҳодир Мирзаев, ўзбек футболи афсонаси ва ОКМК футбол клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов ҳамда футбол академиясига Украинадан олиб келинган мутахассис, яъни, болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш дастури раҳбари Денис Хомутов, нуроний ва футбол фахрийлари иштирок этиб, бошланаётган хайрли ишга тамал тошини қўйишди.



Маълумот учун: Ушбу сунъий майдон ўлчамлари 52х32 метрни ташкил этади. Бу кичик аренада 6-10 ёшли болалар машғулотлар олиб боришади. ОКМК ПФК болалар-ўсмирлар футбол мактабида шу кунгача 500 нафардан зиёд ёш болалар шуғулланиб келишаётганди. 2024 йилнинг сентябрь ойига келиб бу кўрсатгич 1000 нафарга етказилиши режалаштирилган. Боиси шу кунларда 105х68 ўлсҳамли битта сунъий ва яна битта табиий чимли майдон фойдаланишга топширилади ва қўшимча тарбияланувчилар қабул қилиш имконияти юзага келади.

Олмалиқ кон-металлургия комбинати раҳбариятининг ҳайрихоҳлиги натижасида, Олмалиқдаги “Баҳор” меҳмонхонаси академия тарбияланувчилари учун ажратилди. Яқин икки ой ичида “Баҳор” меҳмонхонаси қайта реконструкция қилиниб, қайта жиҳозланган ҳолда 120 нафар академия тарбияланувчилари учун шароитлар яратилади. Шунингдек, 6-12 ёшли болалар учун кичик ҳажмдаги қўшимча яна иккита машғулот майдонини фойдаланишга топшириши режалаштирилган.



Қолаверса, мамлакатимизда ҳар йили анъанавий тарзда май ойининг учинчи якшанбаси “Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни” сифатида кенг нишонланади. Қувонарлиси, айнан ушбу байрам арафаси олдидан нафақат комбинат меҳнаткашлари, балки, бутун Олмалиқ аҳли учун бу болалар майдончалари ёш спортчиларга ажойиб туҳфа бўлди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Олмалиқ шаҳрининг қўшни ҳудудлари бўлмиш Оҳангарон шаҳри ва тумани, Бўка, Пискент туманлари ва Ангрен ва Нурафшон шаҳарларида ҳамда Қизилтоғда ҳам академиянинг филиаллари фаолияти йўлга қўйилмоқда. Бу борада Тошкент вилояти ҳокимлигининг Спорт бошқармаси билан келишувга эришилган.


1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ОКМК Профессионал футбол клуби академияси ўзининг биринчи мусобақасини ўтказади. Ушбу мусобақада Тошкент вилоятининг барча болалар футбол жамоалари иштирок этади. Айнан ушбу турнинг академиянинг дастлабки янги тарбияланувчилари учун селекция вазифасини бажаради.

Академия мақомига ўтгани муносабати билан эндиликда ОКМК футбол клуби тарбияланувчилари Халқаро мусобақаларда, Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида ўтказиладиган турнирларда мунтазам иштирок этишади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика