RU

Последние новости

12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  1 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  1 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   1 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  22 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Албанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  4 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  4 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  7 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  6 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  25 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  3 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0

ОКМК футбол академиясининг мақсад ва режалари Новости

ОКМК футбол академиясининг мақсад ва режалари

Теги :  ОКМК
Хабарингиз бор, ОКМК футбол клуби бу йилдан бошлаб болалар ва ўсмирлар футболига бўлган эътиборини жадаллик билан кучайтирди.

Бунда клуб тизимидаги барча ёш тоифадаги жамоаларда селекция сиёсати тубдан ўзгариши натижасида асосий урғу ёшларга қаратилганлигини кўриш мумкин.

Бунинг яққол намунаси сифатида ОКМК футзал жамоаси таркиби кескин ёшартирилишига қарамасдан, жамоа ўз барқарорлигини сақлаб қолди. Шунингдек, футзалчиларимиз яқиндагина якунланган мавсумда бронза медалларини қўлга киритди.

Футбол бўйича эса U-21 жамоаси таркиби иқтидори юқори бўлган ўсмирлар ҳисобига бойитилди ва бу ўз самарасини узоқ куттирмаган ҳолда ёшларимиз мусобақа жадвалида якка пешқадамлик қилмоқда.

ОКМК ФК асосий таркиби ҳам мавсумлар оралиғида бир қанча ўзгаришларни амалга оширди. Ёши каттароқ бўлган футболчилар билан хайрлашилди ҳамда сафимиз келажакни ўйлаган ҳолда иқтидорли ёш футболчилар ҳисобига тўлдирилди. Ҳозирда Миржалол Қосимов бошчилигидаги жамоамиз рақобатбардош бўлган Суперлига мусобақасида барқарорликни сақлаб, пешқадамлар қаторида бормоқда.

U-19 мусобақасида ОКМК клуби раҳбариятининг ташаббуси билан 16-17 ёшли ўсмир тарбияланувчиларимиз иштирок этишмоқда. Албатта, бундай ислоҳотлар ҳам келажакни ўйлаб босилган қадамлардир.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, «ОКМК-W» аёллар жамоаси Олий лигада ғолиблик учун жиддий курашмоқда. Аёллар жамоамиз фаолияти юртимизда энг намунали 2-3 клубдан бири десак, асло муболаға бўлмайди.

Умуман олганда, ОКМК футбол клубининг деярли барча жамоалари барқарорликни сақлаган ҳолда ўзлари иштирок этаётган мусобақаларнинг совринли ўринлари учун асосий даъвогарлардан ҳисобланишади. Шундан келиб чиқсак, келажагимиз бўлган ёшларга эътибор тубдан ўзгариб, яратилган ва яратилаётган шарт-шароитлар кўзни қувнатади.

ОКМК ФКнинг 2024 йилдаги энг йирик лойиҳаларидан бири бу – футбол академиясига тамал тоши қўйилгани бўлди. Клуб футбол мактабидан футбол академиясига босқичма-босқич мослаштирилиб борилади.

Шу бугундан эътиборан ОКМК футбол академияси фаолияти қай тарзда шакллантирилиши, унинг мақсад ва режалари, катта мақсадли тизимнинг барпо этилиш жараёнлари кенг ёритиб борилади. Бу борада клуб академияси фаолиятини кенг ёритиб бориш учун алоҳида матбуот котиби ҳам ишга қабул қилинган.

Қуйидаги видеолавҳада  ОКМК футбол академияси иш жараёнларини қандай тартибга солмоқчи эканлигидан бошлаб, академия келажакда қандай кўринишга эга бўлиши ҳақидаги маълумотга эга бўлишингиз мумкин.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика