RU

Последние новости

11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  0 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  0 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  9 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  6 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  21 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  40 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  37

ОКМК – "Андижон" ва "Қизилқум" – "Навбаҳор" баҳсларида ишлаган ҳакамлар номуайян муддатга четлаштирилди Новости

ОКМК – "Андижон" ва "Қизилқум" – "Навбаҳор" баҳсларида ишлаган ҳакамлар номуайян муддатга четлаштирилди

Эксперт ҳакамлар ОКМК – "Андижон" (4:3), "Қизилқум" - "Навбаҳор" (3:2) ўйинида фаолият олиб борган ҳакамлар фаолиятини таҳлил қилди.

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган ОКМК – "Андижон" учрашувининг 60-дақиқасида ОКМК футболчиси тўпсиз вазиятда рақиб жамоа вакилининг юзига тирсак билан зарба берди. Бош ҳакам Рустам Лутфуллин ушбу ҳолатда VAR ҳаками билан маслаҳатлашган ҳолда тўғри қарор чиқарди ва тегишли чорани кўрди.

Бироқ беллашувнинг 85-дақиқасида баҳсли пенальти ҳолати юзага келди. Футболчилар ўртасида тўп учун кураш давомида бош ҳакам пенальти белгилади. Аммо вазиятни таҳлил қилган эксперт ҳакамлар қарорига кўра, ушбу ҳолатда 11 метрлик жарима зарбаси тайинланмаслиги керак эди. 

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра, Рустам Лутфуллин хатоликка йўл қўйгани учун номуайян муддатга четлаштирилди.


Шунингдек, "Қизилқум" – "Навбаҳор" ўйинининг 90+5-дақиқасида бош ҳакам Аҳрол Рисқуллаев "Навбаҳор" футболчисининг қўлига теккан тўп сабабли пенальти белгилади. VAR орқали вазият текширилгач, қарор ўзгаришсиз қолган ва 90+12-дақиқада ушбу пенальти амалга оширилган. Аммо экспертлар ушбу ҳолатда футболчининг қўли танасига ёпишиб тургани боис пенальти тайинланмаслиги керак деб топди. 

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра, Аҳрол Рисқуллаев ҳам ўйинда йўл қўйган хатоси туфайли номуайян муддатга четлаштирилди.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика