RU

Последние новости

14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  1 13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0 13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  3 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   19 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  6 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  21 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  1 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  7

ОК-2015. ФИНАЛ. Жанубий Корея - Австралия. Превью Новости

ОК-2015. ФИНАЛ. Жанубий Корея - Австралия. Превью

Осиё Кубоги финалида мусобақа мезбони Австралия ва икки карра қитъа чемпиони Жанубий Корея тўқнаш келишади.
Австралия гуруҳда Қувайт (4:1) ва Уммонни (4:0) мағлуб этди, Жанубий Кореяга (0:1) ютқазиб қўйиб иккинчи ўринни эгаллади. Чорак финалда мезбонлар Хитой дарвозасига жавобсиз иккита гол урди. Ярим финалда "соккерузлар" БААни 2:0 ҳисобида таслим қилишди.

Жанубий Корея эса гуруҳда Уммон (1:0), Қувайт (1:0) ва Австралияни (1:0) таслим қилиб биринчи бўлганди. Чорак финалда корейслар Ўзбекистон термасини қўшимча вақтларда 2:0 ҳисобида мағлуб этишганини барча билади. Ярим финалда Ули Штилике шогирдлари Ироқни ҳам 2:0 ҳисобида таслим қилишди.

Австралия ўз тарихида учинчи бор қитъа чемпионати финал босқичида қатнашмоқда. Жамоанинг мусобақадаги энг яхши натижаси 2011 йил қайд этилган. Қатарда "соккерузлар" финалда иштирок этишганди.

Жанубий Корея учун бу йилги мусобақа 9-Осиё Кубоги ҳисобланади. Ушбу жамоа 1996 йил ўз уйида ташкил этган қитъа чемпионатида финалга қадар етиб борган.

Бу икки жамоа ўзаро 26 марта тўқнаш келган. 7 бор корейслар, 9 бор Австралия 9 бор ғалабага эришган. 10 марта дуранг қайд этилган.

Ушбу жамоалар Осиё Кубоги доирасида икки бор тўқнаш келишган. 2011 йил гуруҳ босқичи доирасидаги баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилган. 2015 йил мусобақанинг гуруҳ босқичида ҳам бу жамоалар яна тўқнаш келишган. Бу сафар корейслар зафар қучишган - 1:0.

Финал
Жанубий Корея - Австралия
31 январь 2015. Сидней. 14:00 (Тошкент вақти)
Бош ҳакам
: Алиризо Фағони (Эрон)
Қанот ҳакамлари: Ризо Суҳандон (Эрон), Муҳаммад Ризо Абдулфазли (Эрон)
Захира ҳаками: Фаҳад Ал Мирдаси (Саудия Арабистони)
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика