RU

Последние новости

21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинга такрорланмайди деб умид қиламан"  0 21:45Ўйнайдими ё ўйнамайдими? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  0 21:25Микель Артета "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Орамиздаги фарқ унча катта эмас, "Арсенал"нинг исботлайдиган нарсалари бор"  0 21:15"Реал" билан ўйиндан аввал Гризман машғулотга чиқмади!  0 20:55Флетчер МЮни бошқариш таклифи берилгани ҳақида: "Хаёлимга келган биринчи нарса Фергюсон билан гаплашиш эди"  5 20:55Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик  91 20:25Opta "Арсенал"нинг АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш эҳтимоллигини ҳисоблаб чиқди  2 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  6 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  4 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  2 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  9 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  3

Ўйинларни қолдириш бўйича “Пахтакор” ҳақли, лекин... Новости

Ўйинларни қолдириш бўйича “Пахтакор” ҳақли, лекин...

“Пахтакор”нинг олий лигада кетма-кет учта ўйини қолдирилгани айрим ўқувчиларимизнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Хабарингиз бор, Осиё ўйинларида иштирок этаётган терма жамоамиз сафига “Пахтакор”дан етти нафар футболчи (Никита Рибкин, Егор Кримец, Акбар Исматуллаев, Даврон Ҳошимов, Жамшид Искандеров, Игорь Сергеев ва Владимир Козак) чақирилгани боис “Пахтакор” бу орада  ички чемпионатдаги ўз ўйинларини бошқа муддатга қолдиришга ҳақли. Қолаверса, бу нарсан 2014 йилги олий ва биринчи лига мусобақалари учун чиқарилган Регламентда ҳам кўрсатиб ўтилган.

Яъни, Ўзбекистон олимпия терма жамоасига беш ва ундан ортиқ ўйинчи бирор клубдан таклиф этилса, ўша клубнинг ўз ўйинларини қолдиришга ҳаққи бор, деб ёзиб қўйилган Регламентнинг 4,24-бандида. Бу томонлама “Пахтакор”га ҳам, ПФЛга ҳам эътироз билдира олмайсиз, чунки жамоа ўзининг етти нафар футболчисини Осиё ўйинларига юборган. Лекин “Пахтакор” қолдирилган учрашувларни қачон ўтказади-ю, 12 ноябргача ҳаммасига улгурадими, масаланинг асл моҳияти шу ерда.

Энди олий лига тақвимига эътибор қаратамиз. Тақвимга кўра, 21-тур баҳслари 25-26 сентябрга, 22-тур учрашувлари эса 1-2 октябрга қўйилган. Шундан сўнг олий лигада 17 октябргача танаффус юзага келади. Ундан кейинги ўйинлар яна тиғиз вақтда давом эттирилади, бундан ташқари, охирги иккита турнинг барча жойда бир хил вақтда (катта эҳтимол билан соат 14:00да) бошланишини инобатга олсак, “Пахтакор” қолдирилган учрашувларни 17 октябргача ўтказиб олиши мумкин. Шунингдек, 21 октябрь ҳам захира куни сифатида тақвимга киритилган ва бунда ҳам битта ўйинни ўтказиб юборса бўлади.

Агар терма жамоамиз Осиё ўйинларининг финалига қадар етиб боради деб ўйласак, унда 1 октябрь куни бўлиб ўтиши керак бўлган “Навбаҳор” - “Пахтакор” баҳси ҳам бошқа муддатга қолдирилади. Шундай бўладиган бўлса, унда “Пахтакор”нинг олий лигада қолдирилган учрашувлари сони тўрттага етади.

Айтиб ўтганимиздек 3 октябрдан бошлаб 17 октябргача ички чемпионатда икки ҳафталик танаффус юзага келади. Негаки бу орада миллий терма жамоамиз сафарда учта ўртоқлик учрашуви ўтказади (6 октябрь Қатар, 10 октябрь Баҳрайн ва 14 октябрь БАА). Бу ўйинларда миллий терма жамоамизнинг ўзаги иштирок этишини ҳисобга олсак, Миржалол Қосимов асосий урғуни легионерларга қаратади ва “Пахтакор”дан учтадан кўп футболчи чақирилмаса керак.

Шундай бўлган тақдирда “Пахтакор” қолдирилган тўртта учрашувдан учтасини 3-17 октябрь оралиғида ўтказиб олиши керак бўлади. Икки ҳафта ичида бемалол учта ўйинда майдонга тушиш мумкин, марказий учрашув ҳисобланган “Локомотив” - “Пахтакор” баҳси эса 21 октябрда ўтказилиши мумкин. Бизга маълум бўлишича, жорий мавсум 12 ноябрь куни бўлиб ўтадиган “Локомотив” - “Бунёдкор” баҳси (Ўзбекистон Кубоги финали) билан якунига етади ва Миржалол Қосимовнинг Терма жамоалар марказига топширган иш режасига кўра, 12 ноябрдан кейин ҳеч қандай расмий ўйин ўтказилмаслиги лозим. Чунки бироз муддат танаффусдан сўнг миллий терма жамоа аъзолари Осиё Кубогига ҳал қилувчи тайёргарликни бошлайди.

Шундай қилиб “Пахтакор”нинг учта ўйини қолдирилганидан кўп ҳам ваҳима ясаш керак эмас. Негаки юқорида айтиб ўтганимиздек, октябрнинг биринчи ярмида икки ҳафталик танаффус юзага келади ва жамоа шу оралиқда ўз ўйинларини ўтказиб олиши мумкин. Чемпионатнинг қолган ўйинлари эса қарабсизки тақвим бўйича бир текисда давом этаверади.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика