RU

Последние новости

00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  1 00:05ЕЧЛ. "Бавария" - "Челси" (онлайн ҳисоб)  6 00:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Атлетико"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  7 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  0 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  20 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  122 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  6 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  33 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  14 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  20

ОФК ёш ва истиқболли ҳакамларни синовдан ўтказади Новости

ОФК ёш ва истиқболли ҳакамларни синовдан ўтказади

Шу йилнинг 3–5 октябрь кунлари Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) ташкилотга аъзо федерацияларнинг ёш ва истиқболли футбол ва футзал ҳакамлари учун Куала-Лумпур шаҳрида махсус синов курсларини ташкил қилади.

Унда 3 нафар ўзбекистонлик рефери – Аҳрол Рисқуллаев (футбол – суратда марказда) ҳамда Жамолиддин Қосимов ва Искандар Зоитов (иккиси ҳам футзал) иштирок этади. Жароҳати туфайли Дмитрий Пислегин Куала-Лумпурга бора олмади. Синов курсларига чақирилган ҳакамларга қуйидаги талаблар қўйилган:

  •   ФИФА рўйхатидан ўтган;
  •   2018 йил 1 январь ҳолатига 35 ёшдан ошмаган;
  •   мамлакат чемпионатида ўйинлар бошқариш бўйича тажрибага эга бўлиши;
  •   ва инглиз тилини билиши керак.

Иштирокчилар синов давомида фитнес-тест, видео-тест ва “Футбол (футзал) ўйини қоидалари” бўйича имтиҳон топширади. Футбол бўйича ҳакамлар синовлардан муваффақиятли ўтса, ўз мамлакатида яна 2 марта синовдан ўтади ва якунда ОФК ҳаками мақомига эга бўлди. Ушбу синовлардан ўтган футзал ҳакамлари эса ОФК ҳаками мақомига эга бўлиб, халқаро учрашувларни бошқариш ҳуқуқига эга бўлади.

Синов курслари давомида, шунингдек, Ўзбекистон футзал ҳакамлари бўйича бош мутахассис, тажрибали футзал ҳаками Шуҳрат Пўлатов тингловчи инструктор сифатида қатнашади.

Маълумот учун, ОФК Ҳакамликни ривожлантириш бўлими бошлиғи, ўзбекистонлик Карине Мурадян ОФКнинг ёш ва истиқболли футбол ва футзал ҳакамлари учун синов курслари координатори этиб тайинланган.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика