RU

Последние новости

15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  0 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  0 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  2 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  2 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  1 13:34Элдор Шомуродов мураббийи Нури Шахин, тўпурарлик пойгаси ва "Фенербахче" ҳақида гапирди  3 13:10"Шаржа" – "Насаф" учрашуви ўмонлик ҳакамларга топширилди  0 12:43"Навбаҳор" африкалик ҳужумчини жалб этмоқда  2 12:20Расман: "Машъал" ганалик футболчини таркибга қўшиб олди  0 11:51Интервью. Санжар Шоаҳмедов: "Металлург"нинг юқори мақсадлари бу клубга келишимда ҳал қилувчи омил бўлди"  0 11:24Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК мусобақаларида ишлайди  1 10:48Осимхен фаолиятини Европанинг ТОП жамоасида давом эттириши мумкин  2 10:20Салоҳ Саудия чемпионатига ўтишга рози  3 09:15Камолиддин Тожиев: "Бу биз учун оғриқли мавзу"  3

ОФК вакили Олмалиққа ташриф буюрди Новости

ОФК вакили Олмалиққа ташриф буюрди

Бугун Осиё Футбол Конфедерациясининг стратегик режалаштириш, маркетинг ва инфратузилма масалалари бўйича йўриқчиси Элнур Мамедов ва ЎФФ маркетинг бўлими бошлиғи Бахтиёр Маметов Олмалиқ шаҳрида бўлишди.

Меҳмонлар ташриф давомида ОКМК спорт мажмуасиинфратузулмаси билан яқиндан танишишди. ОФК вакили Элнур Мамедов мажмуани кўздан кечириш жараёнидаклуб ҳамда стадион раҳбариятига ўз фикр мулоҳазалари, қимматли маслаҳатларини берди. У Олмалиқда маркетинг борасида катта ютуқларга эришилиши мумкин бўлган потенцал юқори эканлигини айтиб ўтди.

Меҳмонлар мажмуани айланиб бўлгач, “Олмалиқ” футбол клуби раҳбари, матбуот ва маркетинг бўлими ҳамда стадион ходимлари иштирокида давра суҳбати ташкиллаштирилди. Элнур Мамедов клуб маркетинг ишларида ҳозирги кунда Олмалиқда маълум бир ишлар бошланганлиги, келажакда бу проектларни ривожлантириш ҳамда яратилган шароитдан унумли фойдаланган ҳолда клуб медиа ва маркетингини такомиллаштириш, ривожлантириш борасида ўз тавсияларини берди.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика