RU

Последние новости

01:40АПЛ клуби "Ман Сити" хавбеки Филлипс билан шартнома имзолашга яқин  0 01:03"Реал" футболчиси клубдан кетиш ҳақида ўйламоқда  0 00:32Костич "Ювентус"дан кетадими?  0 00:05"Атлетико" Галлахер қарор қабул қила олмаётгани сабаб "Валенсия" билан Герранинг 25 млн евролик трансферини келишиб қўйди  0 23:25Суперлига. "Металлург" - "Локомотив" 1:1, Ҳошимов "Металлург"даги биринчи расмий ўйинида қизил карточка олди  5 23:05Александр Крестинин: "Ғалаба қозониш учун бир оз ақлли футбол керак  0 22:57Григорий Колосовский: "Энди биз майдонга чиқадиган ҳар бир ўйин финал бўлиши керак"  1 22:35"Тоттенхэм" ўйинчиси "Милан"га ўтишга яқин  0 22:07"Ювентус" ўйинчисини "Аякс"га ижарага беради  0 21:40Суперлига. "Металлург" ва "Локомотив" иккинчи даврани дуранг билан бошлади   25 21:27"Арсенал" собиқ вингери Николя Пепе "Вильярреал" ўйинчисига айланди  0 20:29"Барса" собиқ форварди Брейтуэйт "Эспаньол"ни харид қилмоқчи  0 20:05Назорат ўйини. "Пахтакор" "Олимпик"га 7та гол урди  5 19:29РПЛ. ЦСКА ўз майдонида "Оренбург"ни тор-мор этди, Файзуллаев эса...  9 19:10"Барса" Уильямснинг трансфери барбод бўлса, "Бавария" вингери билан шартнома имзолаши мумкин  4

ОФК U23. Ўзбекистон – Жанубий Корея. Асосий тўртта вазият таҳлили Новости

ОФК U23. Ўзбекистон – Жанубий Корея. Асосий тўртта вазият таҳлили

Осиё Чемпионатининг 1-турида Ўзбекистон терма жамоаси кореялик рақиблари билан тўқнаш келишди.

Келинг, ўйиндаги асосий тўрт вазиятга эътиборингизга қаратамиз.

1.  20-дақиқа, гол. Шукуровнинг ҳаракатига баҳо бериб пенальти белгиланган Фаҳад Ал Мирдаси, Осиёнинг “энг яхши ҳаками” у эмаслигини “исботлади”. Қачонгача ҳакамлардан жабр чекаверамиз, қачонгача ҳа майли деб қўл силтаймиз? Ғурурларимизни топтаётган ОФК ҳакамлар қўмитаси бунинг учун жавоб берадими? Ёки йил якунида бизга бериб қўядиган мукофотларига алданиб юраверамизми? 

Чап қанотдан уюштирилган ҳужумни “тоза” бартараф этган бир пайтда аламли пенальти. Дарвозабонни алдай олган корейс футболчиси ҳисобни очди.


2.  Иккинчи бўлимдаги тезкор гол ҳаммасини расво қилди. Аслида бу голни ўзимиз “олиб” келдик.  Ҳужумни тўғри бошлай олмаганимиз натижасижа тезкор корейслар чап қанотдан ҳужумни бошладилар. Унинг “замах”ига Фомин алданди. Бундай ҳаракатларни Ўзбекистонда уч футболчида кўрасиз, Артур Геворкян, Шерзод Каримов ва Санжар Турсуновда. ОТЖда ҳам бор, Жалолиддин Машарипов. Аслида “пас” Мун Чанг Жинга қандай етиб борганини мураббийлар штаби яхшилаб таҳлил қилиб чиқишлари лозим. Козакка ишониб Абдужалилов олдидан ўтиб кетган тўпни ушламади. Аксига олиб улардан ўтган тўпни Комилов ҳам тўхтата олмади. Натижа эса таблога таъсир ўтказди. Мун Чанг Жин ёшлигидан ўргатилган, қандай вазиятда бўлмасин дарвозани тўғри пойлай олиш ҳусусиятини яна бир бор намойиш қилди. Бу футболчига сўнгги йиллардаги ўйинидан келиб чиқиб баҳо берадиган бўлсак, яқин кунларда уни МТЖ сафида ҳам бизга етарлича бош оғриқ бўлишини кўришимиз мумкин.


3.  Ҳакамдан фарқли равишда Достон Ҳамдамов ўзини яхшилигини ўйини билан кўрсата олди. У томонидан киритилган голга эътибор беринг. Кўрди, тепди, урди. Нима учун на у, на бошқалар ўйин давомида тўғри зарбалар беришмади. Сергеевдаги битта вазиятни ҳисобга олмаса, дарвозабонга айтарли иш бўлмади. Бу вазиятда Сергеев нимани ўйлади билмайман. 1:0 ҳисобидан кейин вазият тенглашганидами... Бўйдор  корейсларга икки ҳужумчимиз, Сергеев ва Шомуродовни ёдлаб олишибди. Бизда энди-энди йўлга қўйилган илмий гуруҳ кореяликларга 20 йилдан бери хизмат қилади. Уларга осон бўлиши учун бир ярим ой давомида бир нечта ўйин ўтказиб ҳам бердик, бу ўйинларни улар кузатмади деб ўйлайсизми? Яхшилаб кузатишганини кўриниб қолди. Улар Сергеев ва Шомуродовни ёпиб қўйган бир вазиятда, биз Мун Чанг Жингни ўйинда билиб олдик.  Яна бир эскирган услуб, бу икки қанот футболчисини жойини алмаштиравериш.


4.  Ўйиндан бир кун аввал “Спорт ТВ”даги чиқишимизда, Жамшид Болтабоевга тўхталиб ўтган эдим. Бу футболчи зўр ўйинчи, аммо зўр ўйинчида ўйин амалиёти бўлмаса фойдаси йўқ. Унинг машғулотлардаги ҳолати Самвел Бабаян қаноатлантирди, натижада ўзи ҳам, ОТЖ ҳам ютқазди. Болтабоевни ўрнига Машариповни тушиши керак деб турган пайтим эса, ҳакамни ўзи уни ўйиндан олиб ташлади. Иккинчи қаватдаги ўйин ўхшамади, биргина ўхшаган нарса, прессингни қўллай олганимиз ва жисмоний ҳолатларимизни тенглашгани. Австралияда ҳам, бугун ҳам биз корейсларга жисмоний ҳолат бўйича мағлубиятга учрамадик. Яқинда ҳакамларга қарши ўйинимиздан сўнг, Равшан Эрматов бир гапни айтди. Тўғри ҳисоб йирик кўриниш олган эди. 



“Биз билан бир хил ўйнаяпсизлар, ҳакамларнинг барининг кундалик машқлари бор. Сизлар эса ора сирада. Шунга қарамай ҳужумларимиз ва туриб беришингиз деярли бир хил, аммо ғалаба қозониш учун гол уриш керак. Гол уришни эса ўрганиш лозим. Дарвозага тўғри зарба берилмаса гол бўлмайди”. 100% тўғри гап. Кечаги ўйин ҳакамларга қарши ўйинимизни эслатиб юборди. Фақат Сергеевни бошига тўпни етказиб бериш билан иш битмаслигини мураббийлар штаби биринчи бўлимни ўзидаёқ тушуниб етишлари керак эди. 

Сергеевга тўпни етказиш орқали икки нарса режа қилинган. Биринчиси тўғри борса у тўпни дарвозага киритиши керак, бурчак зарбалари пайтида эса у тўпни жамоадошларига “скидка” қилиб бериши лозим бўларди. Лекин иккала режа ҳам ўхшамади. 

Иккинчи бўлимда майдонга тушган футболчилардан Машарипов нисбатан ўйинга қўшилиб кета олди. Ғофуровга эса менимча вақт етишмади.

Энди бизни Ироққа қарши ҳал қилувчи ўйин кутиб турибди. Дуранг ҳам бизни қаноатлантирмайди. Дуранг бўлган тақдирда биз Яманни йирик ҳисобда мағлубиятга учратишимиз ва иккинчи ўйинда корейсларга ишқибозлик қилишимиз керак бўлади. 

Ҳимоя ва дарвоза чизиғи муаммо экан, бахтимизни ҳужумдан қидиришимиз керак. Ҳақиқат аччиқ бўлади, аччиқ ҳақиқатни ширин ҳотирага айлантириш учун яна олдимизда муҳим иккита ўйин бор, агар бу қўлларингиздан келса тарихда қоласиз, акс ҳолда...


Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика