RU

Последние новости

10:06"Сурхон" яна бир футболчиси билан хайрлашди  0 09:40Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:18Чет эллик мутахассис Суперлига жамоасининг бош мураббийи бўлади  0 08:48Ҳусниддин Алиқулов фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  4 08:22Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди  15 02:59Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда очко йўқотди  3 02:51А Серия. "Интер" ўз майдонида "Болонья"ни мағлуб этди  1 02:44Лига 1. ПСЖ дербида "Париж"ни мағлуб этди  2 02:10Африка кубоги. 1/8 финал. Камерун ЖАРни мағлуб этди, Марокаш Танзаниядан устун келди  1 00:58Тео Эрнандес А Серияга қайтиши мумкин  0 00:30АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  45 23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  2 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  15 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  52

ОФК U23. Дастлабки турнинг рамзий терма жамоаси Новости

ОФК U23. Дастлабки турнинг рамзий терма жамоаси

Қатарда U23 Осиё чемпионати гуруҳ босқичи 1-тур ўйинлари якунига етди.

Биз илк турда ўзини кўрсатган футболчилардан иборат рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.

Дарвозабон:
Сомпорн Йос (Таиланд)  

Саудия Арабистонига қарши ўйинда таиландлик посбон жуда яхши ўйнади. Учрашув давомида рақибларнинг 5та зарбасидан сўнг сейв қилган Сомпорн 13-дақиқада пенальтидан Мустафо Ал Бассас томонидан йўлланган зарбани қайтаришга ҳам эришди.



Ҳимоячилар:
Абдулкарим Ҳассан (Қатар)
Наомичи Уэда (Япония)
Али Фаёз (Ироқ)
Йеон Жеи Мин (Жанубий Корея)

Қатар олимпия терма жамоаси сардори бўлган Абдулкарим Ҳассан Хитойга қарши баҳсда қаҳрамонга айланди. Ҳисоб 0:1 бўлиб турган пайтда ҳисобни тенглаштирган ва чиройли зарба билан жамоасини олдинга олиб чиққан айнан Ҳассан бўлди. Маълумот учун, бу футболчи ОЧЛ-2015да "Ал Садд" сафида "Локомотив"га қарши ўйинда (6:2) майдонга тушган Маъмур Икромов дарвозасига гол урганди.


Япония терма жамоаси мусобақани кичик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади. КХДР билан баҳсда ягона голни япониялик ҳимоячи Наомичи Уэда рақиб дарвозасига урди. Бундан ташқари Уэда ҳимояда ҳам ишончли ўйнади.


Ироқлик Али Фаёз Яман билан учрашувда пенальтидан ҳисобни очди. Бу футболчи жамоасининг ҳужумларини бошлашда ва рақиб ҳужумини қайтаришда фаол бўлди.



Кореялик Йеон Жеи Мин Ўзбекистон билан ўйинда асосий ҳужумчимиз бўлган Игорь Сергеевга умуман ўйин бермади. Жеи Мин Сергеевни ўйин давомида "қўриқлаб" юрди ва гол уришга имкон бергани йўқ.



Ярим ҳимоячилар:
Достонбек Ҳамдамов (Ўзбекистон)  
Абдулла Али (БАА)
Мун Чанг Жин (Жанубий Корея)

Рамзий терма жамоага Ўзбекистондан бир футболчини киритдик. Ўйин давомида бошқа шерикларига нисбатан бироз фаолроқ бўлган Ҳамдамов иккинчи бўлимда чиройли гол уришга эришди. 2015 йилда Осиёнинг энг яхши футболчиси бўлган Достонбек кейинги ўйинларда ҳам ўзини кўрсатади деб ўйлаймиз.


Ўзбекистонга қарши баҳсда ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйган Мун Чанг Жин ҳақли равишда рамзийга киритилди. Бу футболчи яратилган имкониятдан унумли фойдалана олишини барчамизга кўрсатиб қўйди.


БАА сардори Абдулла Али ташқи кўринишидан Умар Абдулраҳмонга ўхшаб кетади. Ўйин услуби ҳам ўхшайди. Австралияга қарши баҳсда Али анчагина фаол ўйнади. Шу боис уни рамзий терма жамоага муносиб кўрдик.



Ҳужумчилар:
Арсалан Мотаххари (Эрон)
Баҳа Файсал (Иордания)
Муҳаммад Ал Саиари (Саудия Арабистони)

Эронлик Араслан Мотаххари "Нафт теҳрон" сафида ОЧЛ-2015да "Пахтакор"га қарши баҳслар орқали мухлисларимизга танилган. У Сурия билан ўйинда чиройли тарзда гол уриб ҳисобни очди. Баҳс охирида айнан унинг пасидан сўнг шериги иккинчи бор тўп киритди.


Биринчи турда дублга эришган учинчи футболчи бу Иордания терма жамоаси аъзоси Баҳа Файсал бўлди. Ҳужумчи Вьетнам билан ўйинда ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйди.


Саудия Арабистони илк турда Таиланд билан ўйинда дуранг ўйнади - 1:1. Арабларнинг ягона голини Муҳаммад Ал Саираи урди. Бундан ташқари 13-дақиқада Ал Саиари пенальти ишлади. Бироқ шериги 11 метрли жарима тўпидан гол ура олмади.



Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика