RU

Последние новости

13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  1 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   12 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  4 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  16 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  1 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  7 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  11 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  8

ОФК U-16 ОЧ саралаш баҳсларида Мальдив ороллари иштирок этмайди Новости

ОФК U-16 ОЧ саралаш баҳсларида Мальдив ороллари иштирок этмайди

Шу йилнинг 25-29 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган ОФК U-16 Осиё чемпионати саралаш баҳслари тақвимига ўзгартириш киритилди.
2014 йили Таиландда бўлиб ўтадиган U-16 Осиё чемпионати саралаш баҳслари «В» гуруҳи ўйинларига Тошкент шаҳри мезбонлик қилиши ҳақида хабар берган эдик. Тошкентдаги саралаш баҳсларида Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Фаластин, Яман ҳамда Мальдив ороллари терма жамоаларига қарши баҳс олиб бориши керак эди. Аммо, Мальдив ороллари Футбол Уюшмаси мамлакат ўсмирлар терма жамоасининг ушбу саралаш баҳсларида иштирок эта олмаслигини билдирди.

Саралаш баҳсларида Мальдив ороллари ўсмирлар терма жамоаси иштирок этмаслигини ОФК расман тасдиқлади ва мусобақа тақвимига ўзгартириш киритди.

Эслатиб ўтамиз, U-16 ОЧ-2014 саралаши «В» гуруҳи ўйинлари 25-29 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади. Ўйинлар Тошкентдаги «ЖАР» cтадионида бўлиб ўтади. Хабарингиз бор, U-16 ўсмирлар ўртасидаги ОЧ-2014 саралаш баҳсларида Темур Олимхўжаев қўл остидаги 1998 ва ундан кейинги йилларда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси иштирок этади.

U-16 ўсмирлар ўртасидаги ОЧ-2014 саралаши.
«В» Гуруҳи. Тошкент. «ЖАР» стадиони. 25-29 сентябрь.


25 сентябрь.
Яман (U-16) - Фаластин (U-16)

27 сентябрь.
Ўзбекистон (U-16) - Фаластин (U-16)

29 сентябрь.
Ўзбекистон (U-16) - Яман (U-16)
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика