ОФК тақдирлаш маросимида Сардор Раҳматуллаев ва Олим Арифов иштирок этади
29 ноя 2015 12:05
Новости
ОФК тақдирлаш маросимида Сардор Раҳматуллаев ва Олим Арифов иштирок этади
Бугунги Нью Делидаги тақдирлаш маросими олдидан кеча ОФК Ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон номидан ЎФФ вице-президенти Сардор Раҳматуллаев ҳамда ЎФФ етакчи мутахассиси Олим Арифов иштирок этди.
Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга даъвогар сифатида қайд этилган "Бунёдкор"нинг уч футболчиси - Достон Ҳамдамов, Элдор Шомуродов ва Забиҳилло Ўринбоев Ҳиндистонга боришмаган. Уларнинг бирига тақдим этиладиган совринни Сардор Раҳматуллаев қабул қилиб олади.
ОФК номинантларни жуда кеч эълон қилгани учун "Бунёдкор" ўз футболчиларига виза олишга улгурмаган.
Эслатиб ўтамиз, тақдирлаш маросими маҳаллий вақт билан 19:00да (Тошкентда 18:00да) бошланади.
Комментарии