ОФК Сурияга 20 минг АҚШ доллари миқдорида жарима солди
08 авг 2013 17:38
Новости

ОФК Сурияга 20 минг АҚШ доллари миқдорида жарима солди
Сурия миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси билан бир гуруҳдан ўрин олганди.
Лекин бу жамоа сафида Тожикистонга қарши учрашувларда майдонга тушишга ҳақли бўлмаган футболчи (Жорж Мурод) ҳаракат қилгани сабабли ОФК Сурияга техник мағлубият ёзганди.
Энг қизиғи, бу ҳолат ҳалигача давом этмоқда экан. Бир неча кун аввал ОФК интизом қўмитаси Сурия Футбол Ассоциациасига 20 минг АҚШ доллари миқдорида жарима солди. Бунинг сабаби Сурия терма жамоаси сафида ўйнаши мумкин бўлган футболчилар рўйхатига бунга ҳақли бўлмаган ўйинчилар киритилган. Яна бир бор шундай ҳолат юзага келган тақдирда жазо чоралари кескинроқ бўлиши таъкидланган.
Қизиғи, Жорж Мурод бу йил Шерзод Каримов билан бирга Хитойнинг "Циндао Жонун" клубида ўйнади.

Комментарии