RU

Последние новости

01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  71 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  34 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  3 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  0 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  6 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68

ОФК президенти Равшан Эрматовга қўнғироқ қилди Новости

ОФК президенти Равшан Эрматовга қўнғироқ қилди

ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа ҳамда Равшан Эрматов ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтди.

Суҳбат бошида Шайх Салмон Равшан Эрматовни янги лавозим билан самимий муборакбод этиб, келгуси ишларида омад ёр бўлишини тилади.

Суҳбат давомида Осиё футбол конфедерацияси ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш ҳақида гаплашилди. ОФК Ўзбекистонда футболни ривожлантириш учун ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр экани маълум қилинди.

Шунингдек, томонлар турли долзарб масалалар бўйича фикр алмашишди ҳамда келгуси режаларни муҳокама қилишди. Ўзаро дўстона алоқаларни ривожлантиришга тайёр эканликларини ҳам билдириб ўтишди. 

Шайх Салмон ва Равшан Эрматов турли янги лойиҳалар ва дастурларни амалга ошириш учун ҳар томонлама ҳамкорликни кучайтиришнинг аҳамияти юқорилигини алоҳида таъкидлашди ҳамда икки томон учун манфаатли бўлган ўзаро ишончни янги босқичга олиб чиқиш борасида келишиб олишди.

Рейтинг: +69   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика