RU

Последние новости

17:10Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор" 0:0 (матнли трансляция)  1 17:09"Етакчимизнинг ўлдирилишидан сўнг ЖЧда қатнаша олмаймиз" — Эрон спорт вазири АҚШдаги мундиал ҳақида  2 16:16Эрон терма жамоасининг бир қисми ватанга қайтди: Намойишчилар уларнинг учиб кетишига тўсқинлик қилишга уринди  1 15:20Лапорта Мессининг кетиши ҳақида: "Тебас тарихдаги энг яхши футболчининг Ла Лигада қолишига қарши эди"  3 15:08Кўча футболи бўйича энг йирик чемпионат Ўзбекистонга қайтмоқда  0 14:37Пулписнинг Ўзбекистондаги учинчи саргузашти. Вазифа ўзгармаган, лекин бу сафар авлод бошқа  1 14:17Расман: "Каттақўрғон" словениялик легионер ва "Динамо" собиқ футболчисини қўшиб олди  3 14:10Собиқ ҳакам Фернандес "Барса"нинг пенальтиси ҳақида: "Бу яққол 11 метрлик жарима зарбаси. Секундомер алдамайди"  14 13:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. Суперлига-2026. "Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:2  0 13:18Тудор: "Мен ўзимни "Тоттенхэм" мураббийи ролига тўлиқ мос тушаман деб ҳисоблайман"  5 12:41Катулонди Кати: "Умид қиламанки, Ўзбекистон билан жаҳон чемпионатида учрашамиз"  5 12:27Трамп рухсат берди: Эрон терма жамоаси ЖЧ-2026 да аниқ иштирок этади  27 12:19"Бухоро"нинг ғалабали юриши давом этадими? Термиз ва Тошкентда фаворит аниқ — Эксперт фикри  3 12:01Суперлига. "Навбаҳор" ХХI асрда илк бор "Пахтакор"ни сафарда ютди  2 10:48Слот: "Биз учун бундай шароитда ўйнаш қийин бўлди"  4

ОФК президенти Мираброр Усмоновни хотирлади Новости

ОФК президенти Мираброр Усмоновни хотирлади

ОФК расмий сайтида ташкилот раҳбарининг видео хабари жойланди.

Видео хабарда ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа ЎФА собиқ президенти, марҳум Мираброр Усмоновни хотирлади. 

Хусусан Шайх Салмон шундай дейди: "ОФК ва Осиё футболи оиласи номидан энг яқин дўстларимиздан бири Мираброр Усмонов хотирасини ёд этишга рухсат бергайсиз". 

"Осиё футболи ривожи учун кўпчилик эркаклар ва аёллар ҳисса қўшиб келди. Мираброр Усмонов ҳам ўз вақтида қитъа футболи ривожига катта ёрдам берган таниқли шахслардан бири бўлиб қолади".

"Ўзбекистон футбол федерациясини 2006-2017 йиллар оралиғида бошқарган Мираброр Усмонов нафақат ўзбек футболи, балки Осиё футболи учун ҳам кўп хайрли ишларни амалга оширди. Осиё Кубоги-2011да Ўзбекистон терма жамоасининг тўртинчи ўринни эгаллашида ҳам бу инсоннинг қўшган ҳиссаси катта".

"Шунингдек, 2015 йил биринчи бор Марказий Осиё футбол ассоциацияси ташкил этилишида ҳам Мираброр Усмонов муҳим роль ўйнади ташкилотнинг биринчи президенти этиб тайинланди". 

"Мираброр Усмонов спортдаги фаолияти мобайнида фақат футбол билан чегараланиб қолмади, унинг 2013-2017 йиллар оралиғида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбари лавозимида ишлаши Ўзбекистонда спортнинг бошқа турлари ҳам кўтарилишига замин яратди". 

"2016 йил бўлиб ўтган Рио Олимпиадасида Ўзбекистоннинг умумий ҳисобда 13та медал ютиши айнан Мираброр Усмонов спортга раҳбарлик қилган йилга тўғри келди". 

"Икки йил олдин Мираброр Усмоновнинг вафоти ҳақида хабарни эшитганимда жуда ноқулай ҳолатга тушиб қолдим ва қаттиқ хафа бўлдим. Бутун Осиё футболи жамоатчилиги марҳумнинг яқинларига таъзия изҳор этди". 

"Мираброр Усмонов ажойиб раҳбар бўлиш билан бирга жуда яхши инсон эди. У кишининг хотираси ҳамиша қалбимизда. Ҳеч шубҳасиз, Мираброр Усмонов Ўзбекистон спорти учун кўп хайрли ишларни амалга оширган шахс сифатида тарихда қолади".

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика