ОФК Президенти Иордания ва Ўзбекистонга омад тилади
04 сен 2013 11:10
Новости
ОФК Президенти Иордания ва Ўзбекистонга омад тилади
Осиё Футбол Конфедерацияси президенти шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа ЖЧ-2014 саралаш плей-офф баҳсида тўқнаш келадиган Иордания ва Ўзбекистон миллий терма жамоаларига омад тилади.
«Иордания ва Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритиш учун сўнгги тургача ўз имкониятларини сақлаб туришди, аммо бунинг уддасидан чиқа олмадилар. Афсуски, улар гуруҳда 3-ўрин билан кифояланишди. Саралаш босқичида ҳар икки терма жамоа футболчилари катта иштиёқ билан тўп суришди. Ишончим комилки, 6 ва 10 сентябрь кунлари иккала терма жамоа ҳам ўзларининг энг яхши ўйинларини намойиш қилиб бера олишади», - дейди шайх Салмон.
«Мен ҳар иккала терма жамоага ҳам ўзимнинг энг яхши тилакларимни билдираман. Ушбу жуфтликда ғолиб чиққан жамоа КОНМЕБОЛ қитъаси жамоасига қарши қитъалараро плей-офф баҳсларида рақибини мағлуб этиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга кирита олади деб умид қиламан. Мен ҳалол ўйин ва рақибга ҳурмат қоидаси муҳим эканини таъкидлаган ҳолда, жамоаларга омад тилайман», - дейди ОФК президенти.

championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии