RU

Последние новости

14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  0 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  5 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  1 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  9 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  8 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  5 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  10 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  5 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  27 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  3 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  15 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  2 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4

ОФК ЎФА ходимини икки ойга футболдан четлатди Новости

ОФК ЎФА ходимини икки ойга футболдан четлатди

ОФК Тартиб-интизом ва Этика қўмитаси ЎФА ходими Беҳзод Миртимиров борасида қарор қабул қилди.

Қарорга кўра, ушбу ходим футболга доир ҳар қандай фаолиятдан икки ой четлатилди. Бу борада ОФК Тартиб-интизом ва Этика қўмитаси Тартиб-интизом кодексининг 104-моддаси бўйича қарор чиқарди.

Қарорда шундай дейилади: "Миртимиров ОФК суриштирувида иштирок этишдан бош тортгани учун футболдан четлатилди. У футболга доир ҳеч қандай ишда фаолият юрита олмайди. У Куала Лумпурга келиб ОФКнинг таклифига кўра суриштирувда иштирок этишдан бош тортди. ОФК маълумот йиғиш борасида иш олиб бораётгани боис токи суриштирув ўз ниҳоясига етмагунча қадар бу борада бошқа маълумот бермайди".

Бизга маълум бўлишича, Беҳзод Миртимиров ЎФАда таржимон сифатида фаолият юритади. Унинг устидан қандай текширув (суриштирув) бошлангани ва нима сабабдан икки ойга футболдан четлатилгани ҳақида ЎФА расмий баёнот беради деган умиддамиз.

Суратга изоҳ: Беҳзод Миртимиров (ўнгдан биринчи) шу йилнинг 31 октябрь куни ўтказилган ОФК Конгрессида ЎФА номидан иштирок этиб, ОФК Низомига ўзгартириш борасидаги таклифга ЎФА овози сифатида "Йўқ" деган вариантни кўтарганди. 

Рейтинг: -62   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика