RU

Последние новости

11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  3 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  0 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  1 08:08Бугун финал!  7 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  12 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  9 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  25 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  5 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  14 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1

ОФК кубоги. "Насаф" нечта ўйиндан бери ютқазмаяпти? Новости

ОФК кубоги. "Насаф" нечта ўйиндан бери ютқазмаяпти?

Бугун Қаршидаги "Марказий" ўйингоҳ "Насаф" ва "Ли Ман" клублари ўртасидаги тўқнашувга мезбонлик қилади.

34-ўйин

Мазкур баҳс "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев учун халқаро майдондаги 34-ўйинга айланади (мураббий сифатида). "Аждарлар" Бердиев бошчилигида ўтказилган 33 ўйиннинг 13 тасида зафар қучишни уддалаган (6 дуранг, 14 мағлубият). Тўплар нисбати — 45:43 (+2). Маълумот учун, 33 ўйиннинг 28 таси Осиё Чемпионлар Лигаси доирасида ўтган.  

Рўзиқул Садуллаевич қўл остидаги жамоанинг халқаро майдондаги энг йирик ғалабаси ОФК кубогининг ўтган босқичида қўлга киритилди. "Аждарлар" Қаршида ўтган баҳсда "Моҳун Баган" (Ҳиндистон) клубини 6 гол билан "меҳмон қилишди".

Бердиевнинг халқаро майдондаги энг йирик мағлубияти эса 2014 йил ОЧЛ саралашининг 2-босқичида рўй берган. Қатарда ўтган ўйинда Набил Маълул бошчилигидаги "Ал Жаиш" 5:1 ҳисобида зафар қучган.

Шунингдек, 2018 йилнинг мартида Хависи бор "Ал Садд" Доҳада "Насаф" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урган эди.

Мағлубиятсиз серия

Қувонарлиси, Қарши клуби 2018 йилнинг март ойидан бери халқаро майдонда енгилгани йўқ. Сўнгги7 ўйиннинг 6 таси "Насаф" фойдасига ҳал бўлган, 1 та дуранг ("Персеполис" билан).

Охирги мағлубият бундан 3 йил аввал Доҳада қабул қилиб олинган эди:

Осиё чемпионлар лигаси. C гуруҳ, 4-тур

"Ас-Садд" (Қатар) - "Насаф" (Ўзбекистон) 4:0

Голлар: 1:0 - 3 Хави, 2:0 - 15 Абдулкарим Ҳасан, 3:0 - 43 Бағдод Бунеджа, 4:0 - 70 Жугурта Ҳамрун.

“Ас-Садд”: 1.Саад Алшийб, 2.Педро Мигел, 5.Ҳамрун Жугурта, 6.Хави (10.Ҳасан Ал Ҳайдос, 60), 11.Бағдод Бунеджа, 12.Хамид Исмоил, 14.Абдулкарим Ҳасан, 16.Буалим Хоки, 20.Салим Али Алхажри, 37.Ахмад Суҳаил (3.Ёсир Абубакр Исо, 80), 96.Акрам Афиф (8.Али Асадалла, 74).

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 10.Бобир Абдухолиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 22.Игорь Голбан, 27.Ислом Рашидхонов (21.Жаҳонгир Алиев, 66), 55.Славко Лукич, 69.Драган Черан (20.Ислом Кенжабоев, 21), 77.Жасур Ҳасанов (8.Санжар Рашидов, 78), 92.Умарбек Эшмуродов.

Огоҳлантириш: Жасур Ҳасанов 45.

Умид қиламизки, "аждарлар"нинг 7 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси бугун ҳам давом этади.

ОФК Кубогидаги сўнгги мағлубият

"Насаф" жорий мавсум ОФК кубогидаги ўйинларнинг барчасида зафар қучаётганидан хабарингиз бор. "Аждарлар"нинг турнирдаги сўнгги мағлубияти 2011 йилнинг 27 сентябрида қайд этилган. Ўшанда Таиланднинг "Чонбури" жамоаси Қаршидаги "Марказий" ўйингоҳда 1:0 ҳисобида ғолиб бўлган (чорак финал). Бироқ, дастлабки учрашувда "Насаф" худди шу ҳисобда ютгани боис томонлар пенальтилар сериясига мурожаат қилишган ва якунда ҳамюртларимизнинг қўли баланд келган эди.

Шундан кейин ўтказилган 8 ўйиннинг 7тасида "Насаф"нинг қўли баланд келди (1 дуранг). Тўплар нисбати — 22:4 (+18).

"Насаф" — "Ли Ман": Энг қиммат футболчиларни биласизми?

Автор :
Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика