RU

Последние новости

21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  0 21:05А Серия. "Ювентус" ўз уйида "Милан"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  11 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  4 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  10 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  0 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  4 19:07Салоҳ 79 дақиқада Клопп билан жанжаллашиб қолди  4 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  1 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  1 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  13 18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  5

ОФК Кубоги-2022. "Сўғдиёна" - "Истерн" учрашуви Жиззахда ўтади Новости

ОФК Кубоги-2022. "Сўғдиёна" - "Истерн" учрашуви Жиззахда ўтади

Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби кеча ОФК кубоги марказий минтақа финалида "Хўжанд"ни 4:0 ҳисобида таслим қилди.

Навбатдаги ўйин Гонконнинг "Истерн" клубига қарши ўтиши керак. Аммо баҳс қаерда бўлади? Кимдир Жиззах дейди, кимдир сафарда дейди. Шу саволларга аниқлик киритиш мақсадида ПФЛ клубларни лицензиялаш ва халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Зоҳиржон Акрамхонов билан суҳбатлашдик.

- 6 сентябрь кунги "Сўғдиёна" - "Истерн" ўйини қаерда ўтиши ҳақида кўплаб саволлар келиб тушди. Баҳс Жиззахда бўладими?

- Ҳа, "Сўғдиёна" - "Истерн" учрашуви Жиззахдаги "Сўғдиёна" стадионида бўлиб ўтади. ОФК билан ўйин вақти ҳам келишиб олинди: 18:00.

Стадион прожекторлари 1900 люкс, ОЧЛ талаби 1800 люкс. Август ойи охиригача медиа трибуна қурилиши якунига етади. Бундан ташқари СИП сектор ҳам жиҳозланмоқда. Тиббиёт хонасини янада замонавий ҳолатга келтиришмоқда. Бошқа ҳеч қандай муаммо йўқ. Агар рақибларни мағлуб этаверса "Сўғдиёна" бу йилги ОФК кубоги финалини ҳам ўз майдонида ўтказади.




- Қуръа бўйича мазкур баҳс Гонконгда ўтиши керак эди. Нима сабабдан Жиззахга кўчирилди?

- Тўғри қуръага кўра учрашув Шарқий Осиёда ўтиши керак эди. Аммо Гонконг мамлакатига киришда 2020 йил COVID туфайли қўйилган қатъий талаблар ҳамон юмшатилмаган. Шу сабабли Гонконг футбол Ассоциацияси ўйинни қабул қилмасликка қарор қилди. ОФК Ўзбекистон ва Тожикистонга сўров юборди. Биз баҳсни қабул қилишга тайёрлигимизни маълум қилдик.



Нарзулла суҳбатлашди

Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика