RU

Последние новости

23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  20 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  1 22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  1 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  5 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  5 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2

ОФК Кубоги-2021. Шамол, тўплар билан нишонга олинган Бозоров. "Насаф"нинг қувноқ машғулотидан ГАЛЕРЕЯ Новости

ОФК Кубоги-2021. Шамол, тўплар билан нишонга олинган Бозоров. "Насаф"нинг қувноқ машғулотидан ГАЛЕРЕЯ

Хабарингиз бор, "Насаф" жамоаси ОФК Кубоги-2021 1-тури доирасида Қирғизистоннинг "Олой" жамоасини 4:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Кеча жамоа тикланувчи машғулотни ўтказди. Кундуз куни бир кун олдин асосий таркибда тушмаган ўйинчилар тренажер залида шуғулланишди. Кечқурунги майдонда ўтадиган машғулот эса соат 20:00да бошланди. Қизиғи, футболчилар майдонга тушиб келган заҳоти кучли шамол бошланди. Бир зумда қум ва тупроқ зарралари осмонга кўтарилди, трибуналарда бир кун олдинги ўйиндан қолган қоғоз бўлаклари ва пакетлар "учишни" бошлади.

Бугунги машғулот тикланиш учун ўтказилди ва унда ўйинчилар аввал бутун майдонни бир неча бор айланиб югуриб чиқишди. Кейин эса "Олой" қарши асосий таркибда тушмаганлар алоҳида Рўзиқул Бердиев бошчилигида тўп билан шуғулланишган бўлса, бир кун олдин бошланғич таркибда бўлганлар (дарвозабон Абдувоҳид Неъматов ҳам) Илнур Сибагатуллин бошчилигида мушакларни "чўзиш" билан шуғулланишди ва ўзаро "квадрат" ўйнашди. Бунда ўртага иккита ўйинчи тушди ва тўп ҳам иккита бўлди. Шуни қўшимча қилиб кетмоқчиман, ана шу жараёнда Акмал Мозговой Марко Станоевичнинг, Умар Эшмуродов эса Ойбек Бозоровнинг "очкосидан олди" (тўпни оёқлари орасидан ўтказди). Айниқса, Бозоров "еб қўйганидан" кейин уни тўплар билан нишонга олишди. Хуллас, жуда ҳам позитив ва қувноқ кайфиятда ўтган "Насаф" машғулотидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Толибжон Қосимов, Душанбедан махсус




Жуда ҳам позитив ва қувноқ кайфиятда ўтган "Насаф" машғулотидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика