RU

Последние новости

19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  0 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  1 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  1 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  0 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  12 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  3 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  20 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  9 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  7

ОФК Кубоги-2021. Рўзиқул Бердиев: "Хўжанд"ни ютишни хоҳласак 1-турдагидан яхшироқ ўйнашимиз керак" Новости

ОФК Кубоги-2021. Рўзиқул Бердиев: "Хўжанд"ни ютишни хоҳласак 1-турдагидан яхшироқ ўйнашимиз керак"

ОФК кубоги 2-туридан ўрин олган "Хўжанд" - "Насаф" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев ва футболчи Шерзод Насруллаев иштирок этди.

"Эртанги рақибимиз "Хўжанд" жамоаси бўлади. Бу жамоани яхши ўргандик, айни пайтда Тожикистон чемпионатида пешқадам бўлиб турибди. Ажойиб жамоа. Ижобий натижа қайд этишимиз учун жуда яхши ўйнашимиз талаб этилади.

Йигитларимиз бунга тайёр, рақиб ҳақида барча маълумотга эгалар. Эртанги баҳсда умид қиламанки ижобий натижа ва чиройли ўйин бўлади.


 


- Биринчи турда "Насаф" "Олой"га қарши жуда яхши ўйин намойиш этди. Айниқса иккинчи таймда 22 дақиқа ичида 4та жавобсиз гол урилди. "Насаф" гуруҳ ғолиби бўлишига нима халал бериши мумкин?

- Албатта рақиблар! Айниқса мезбон, "Хўжанд". "Олой" билан ўйиндаги дастлабки таймда яхши ўйнадик дея олмайман, бу бизнинг энг яхши ўйинимиз эмас. Эртанги баҳс эса ўзимиз истаган энг яхши ўйинни намойиш этишга уринамиз.

- "Олой" асосан ҳимояда ўйнади ва ҳужумдаги ўйинчилари савияси пастроқлиги кўринди. "Хўжанд"да эса 10 ва 7-рақамдаги футболчилар ҳужумда жуда яхши ўйнашди. Бунга ҳимоячилар тайёрми? 
- "Олой" асосан ҳимояга урғу берди, кўплаб ўйинчилар ҳимояда ўйнашди. Менимча "Хўжанд" кўпроқ ҳужум қилади ва олдинга ўтади. Бу биз учун балки фойдага ишлар. Рақиб ҳимоявий ўйнайдими ёки ҳужумкорми фарқи ўйин, бундай баҳсларга тайёр бўлишимиз шарт. Ҳозир фақат "Хўжанд" ҳақида гапираяпмиз, аммо "Олтин Аср" ҳам жуда яхши жамоа. Гуруҳдаги ҳеч бир баҳс осон ўтмайди.


- Мусобақа марказлашган ҳолда ўтишига қандай қарайсиз? Бу жамоаларга қийинчилик туғдириши аниқ. 

- Ҳозир пандемия бўлгани учун мусобақа марказлашган ҳолда ўтказилмоқда. Бу ОФК қарори. Бунга кўникиш керак, ОЧЛ баҳслари ҳам шундай ўтди. Олдин уй-сафар тизимида бўларди ўйинлар, , - дейди Рўзиқул Бердиев 




"Эртанги баҳсга жамоамиз тайёр, мухлисларимизни хурсанд қилиб ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. "Хўжанд" жамоаси ўйинларини ўрганиб чиқдик, улар ғалаба учун бор кучини бериши аниқ. Лекин биз ҳам ғалаба қозонишни хоҳлаймиз", - дейди Насруллаев.


 


Толибжон Қосимов

Душанбе, Тожикистон

Рейтинг: +52   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика