RU

Последние новости

23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  7 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  18 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  408 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  3 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  2 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2

ОФК кубоги-2021. "Олой" бош мураббийи: "Биринчи таймда "Насаф"га қарши яхши ўйнадик" Новости

ОФК кубоги-2021. "Олой" бош мураббийи: "Биринчи таймда "Насаф"га қарши яхши ўйнадик"

ОФК кубогининг 1-туридан ўрин олган "Насаф" - "Олой" (4:0) учрашувидан кейин "Олой" бош мураббийи Нўъмонжон Юсупов матбуот анжуманида қатнашди.

"Ўйиндан олдин бугунги рақибимиз кучли эканлигини таъкидлагандим, биринчи таймда ўйинимиз яхши чиқаётганди, аммо иккинчи таймда ҳимоядаги ўзимиз қилган хатолардан кейин иккита гол ўтказдик. Такрорлайман "Насаф" кучли жамоа.

Таркибимизда кўп футболчилар ёш ва бундай даражадаги халқаро мусобақада биринчи бор ўйнашди. Тўпни ўзимизда сақлаб туришга уриндик, ҳаракат қилдик, аммо ҳисоб йирик бўлганди. Мана шундай ўйинлар орқали тажриба тўпланади. Сўнгги йилларда "Олой" ОФК кубогида иштирок этиб келаётганди, аммо бу йилги таркибимиз янгиланди ва буткул янги жамоага айланди. Мана шу майда деталлар ҳисоб йириклашиб кетишига сабаб бўлди.

Биринчи таймда футболчиларим барча кўрсатмаларни бажаришга уринишди. Иштиёқ ва ҳаракат эвазига яхши ўйнадик. Аммо бундай ўйинларда тажриба тўпланади. Биринчи таймда "Насаф" ҳужумлар қилди, гол уришга уринди, биз ҳимояда яхши ҳаракат қилдик. Голга сабаб бўлган иккита хатодан кейин йигитлар ўзларига бўлган ишончни йўқотиб қўйишди ва натижа шундай бўлди", - дейди Нўъмонжон Юсупов.


Толибжон Қосимов

Душанбе, Тожикистон


Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика