RU

Последние новости

09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  0 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  3 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  0 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  7 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  11 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  32 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  3 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  37 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5

ОФК Криштиану Роналдуни жаримага тортди Новости

ОФК Криштиану Роналдуни жаримага тортди

Футболчи ОЧЛ чорак финалидан ўрин олган "Ал Айн"га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида қоидаларга амал қилмаган.

ОФК "Ал Насср" клуби футболчиси Криштиану Роналдуни жаримага тортди. Гап шундаки, Роналду ОЧЛ чорак финалидан ўрин олган "Ал Насср" – "Ал Айн" ўйинидан олдин ўтказилган матбуот анжуманида мусобақанинг расмий ҳомийси бўлмаган брендни реклама қилган. ОЧЛ тартиб-интизом қўмитаси Криштиану Роналдуни 15 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортди. Бундан ташқари, Роналду турнир қоидаларига амал қилишини таъминлай олмагани учун "Ал Насср" клуби ҳам 7500 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.

Шу йилнинг 11 март куни ўтказилган "Ал Насср" – "Ал Айн" учрашувидан олдинги матбуот анжуманига эътибор қаратилса, Роналду нега жаримага тортилгани деярли аниқ бўлади.

Криштиану ўша матбуот анжуманида ўзи билан бирга "Ursu" номли сувни олиб кирган. "Ursu" Криштиануга тегишли ичимлик суви бренди ҳисобланади. Роналду ушбу сувни ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида фаол тарзда реклама қилиб келади.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика