ОФК коэффициентлар рейтинги. Ўзбекистон Ироқдан 3 очко ортда қолмоқда
28 окт 2018 12:44
Новости
ОФК коэффициентлар рейтинги. Ўзбекистон Ироқдан 3 очко ортда қолмоқда
Кеча ОФК кубоги финалида Ироқ клуби ғолиб бўлгани ҳақида хабар бердик.
Шу тариқа Ироқ ОФК коэффициентлар рейтингида яна қўшимча балл олди ва энди Ўзбекистон ушбу мамлакатдан 3 очко ортда қола бошлади, - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.
Хабарингиз бор, 2019 ва 2020 йиллар учун ОФК Ўзбекистонга 1+2 квотасини берган. Яъни Осиё чемпионлар лигасида биздан битта клуб тўғридан тўғри гуруҳ босқичига чиқади ва иккита клубимиз саралашда ўйнайди.
2021 ва 2022 йилларда ҳам 1+2 квотасини сақлаб қолиш учун 2019 йилги Осиё чемпионлар лигасида клубларимиз яхши иштирок этиб, Ўзбекистон Ироқдан ўтиб кетиши керак. Агар кейинги мавсумда ҳам Ироқдан ўта олмасак бизга икки йилдан сўнг 1+1 квотаси берилади.


Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии