RU

Последние новости

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  43 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

ОФК ЖЧ-2018 ҳамда ОК-2019 саралаш босқичи қуръаси санасини тасдиқлади Новости

ОФК ЖЧ-2018 ҳамда ОК-2019 саралаш босқичи қуръаси санасини тасдиқлади

Теги :  ЖЧ-2018Қуръа
Осиё Футбол Конфедерацияси ЖЧ-2018 ҳамда ОК-2019 сўнгги саралаш босқичлари учун ўтказиладиган қуръа ташлаш муддатини тасдиқлади.

Унга кўра, 7 апрель куни ОК-2019 сўнгги саралаш босқичига қуръа ташланади. Мазкур қуръада ЖЧ-2018 ҳамда ОК-2019 иккинчи саралаш босқичидан ўта олмаган 11та терма жамоа Осиё Кубоги финал босқичига йўлланма берувчи сўнгги саралаш босқичидаги рақиблари номини билиб оладилар.

Иккинчи саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган 12та терма жамоа эса, 12 апрель куни Куала-Лумпур шаҳридаги “Mandarin Oriental” меҳмонхонасида бўлиб ўтадиган қуръадан сўнг, ЖЧ-2018 финал босқичига йўлланма берувчи сўнгги саралаш босқичидаги рақиблари номини билиб оладилар. Эслатиб ўтамиз, мазкур саралаш босқичида, 12та терма жамоа 6тадан икки гуруҳга бўлинган ҳолда ЖЧ-2018 финал босқичи йўлланмаси учун курашни давом эттирадилар.

Осиё Футбол Конфедерацияси, шунингдек, Баҳрайнда бўлиб ўтадиган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати финал босқичи учун қуръа ташлаш муддатини эълон қилди. Унга кўра, мазкур турнирга қуръа ташлаш маросими 30 апрель куни Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида ўтказилади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика