RU

Последние новости

09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  1 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  1 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  9 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  1 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  7 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  6 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  1 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0

ОФК Бахтиёр Намозовга махсус соврин топширди Новости

ОФК Бахтиёр Намозовга махсус соврин топширди

Шу кунларда Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда футзал ҳакамлари иштирокида семинар бўлиб ўтмоқда.

Бугун ОФК раҳбарияти ҳамюртимиз Бахтиёр Намозовга махсус совринни топширди. Маълумки, 43 ёшли ҳакам ўтган йил ўтказилган пляж футболи бўйича жаҳон чемпионати финалини бошқарган илк осиёлик ҳакам бўлганди. Шу боис ОФК уни тақдирлашни маъқул кўрди.

ОФК Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа ҳамюртимиз ҳақида илиқ фикрларни билдирди: "Биз осиёлик футболчи ва ҳакамларни жаҳон ареналарида кўришни ва уларнинг муваффақиятини хоҳлаймиз. Бахтиёр Намозовнинг пляж футболи бўйича жаҳон чемпионати ўйинларини бошқариб келгани бу Осиё учун катта ютуқ. Эндиликда бошқа ҳакамлардан ҳам шундай натижани кутиб қоламиз".

Маълумот учун, Бахтиёр Намозов мусобақа давомида Польша - Бразилия, Португалия - Бразилия, Бразилия - Таити ўйинларини бошқариб борди. 2009 йилдан бери ФИФА рефериси ҳисобланган Намозов бунгача шунингдек, 2015 йил ўтказилган пляж футболи бўйича Осиё чемпионати ўйинларида ҳам ҳакамлик қилган. Хусусан ўша мусобақанинг финалини (Уммон - Япония баҳси) ҳам Бахтиёр Намозов бошқарган.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика