RU

Последние новости

08:25"Йиғиндаги ғалабалар мени хурсанд қилмайди" – Вадим Абрамов "Пюник" мағлуб этилгани ва тайёргарлик ҳақида  2 08:00Эшитдик-да! "Бунёдкор" март ойида уйда ўйнамаслиги мумкин  2 07:24"Шўртан" назорат учрашувида "Локомотив" ўринбосарларини енгди  0 03:30Буффон ва Доннарума дарвозаларига гол урган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз  5 03:15АПЛ. ​Ван Дейкнинг голи "Ливерпул"га "Сандерленд" устидан ғалаба тақдим этди  5 02:50Германия кубоги. "Бавария" "Лейпциг"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  0 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"ни йирик ҳисобда таслим этди. Ҳусанов иккинчи бўлимда майдонга туширилди  30 01:50"Локомотив" Анталиядаги бешинчи назорат ўйинида ғалаба қозонди  0 00:56Влаховичга "Барселона", "Бавария" ва "Милан" қизиқиш билдирмоқда  2 00:33Винисиус 2025 йил охирида депрессиядан қийналаётган Араухога қўнғироқ қилган  5 00:09"Тоттенхэм" "Реал" ҳимоячисини трансфер қилиш бўйича музокараларни бошлади  2 23:35Бубаня "Металлург" ихтиёрига етиб келди  1 23:07"Тоттенхэм"ни бошқариш учун номзодлар маълум  4 22:40ОКМК назорат ўйинида "Ротор"га ютқазди  0 22:13"Барса" президентлигига номзод Виктор Фонт: "Клубнинг "Реал" эмас, Месси билан алоқани узганини кечириб бўлмайди"  10

ЎФФда кўпчилик кутган яна бир истеъфо Новости

ЎФФда кўпчилик кутган яна бир истеъфо

Теги :  ЎФФ
Ўзбекистон Футбол Федерациясининг таркибий тузилмасида амалга оширилаётган ўзгаришлар доирасида халқаро бўлим тубдан ислоҳ қилинди.

Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар берди. Шу пайтгача халқаро бўлим бошлиғи сифатида ишлаб келган Александр Давиденко ва унинг ёрдамчиси Шерзод Эгамбердиевлар ўз лавозимидан озод этилди. Қайд этиб ўтиш жоиз, Шерзод Эгамбердиев ўзининг фейсбукдаги саҳифасида ёзган постлари сабаб кескин танқидларга учраган эди. Масалан, Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штабига ҳайкал қўйиш керакли ҳақида ёзган, шунингдек журналистларни "қишлоқи" деб атаган ҳам айнан у бўлади. Тўғри, кейинчалик ўша пости учун расман узр сўраган.

Халқаро алоқалар бошқармаси сифатида янги ташкил қилинган структурага Олим Арифов раҳбарлик қиладиган бўлди.  

Маълумот учун: Олим Арифов 1987 йилда Тошкентда туғилган. Ўзбекистон Давлат Жаҳон Тиллари Университетини тамомлаган. Ўзбекистон Футбол Федерациясида 10 йил давомида турли лавозимларда ишлаган. Инглиз, рус ва ўзбек тилларида эркин сўзлаша олади.

Олим Арифовнинг ёрдамчиси сифатида турли ташкилотлар, шу жумладан спорт федерацияларида ишлаб келган Диёр Исомиддинов иш бошлади.

Ҳозирги кунда халқаро алоқалар бошқармасининг бошқа лавозимларига ҳам янги номзодлар кўриб чиқилмоқда.

Рейтинг: +79   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика