RU

Последние новости

09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  0 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  5 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  6 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  6 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  5 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  10 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  14 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  5 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  9 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  7

ЎФФ Халқ таълими вазирлиги билан меморандум имзолади Новости

ЎФФ Халқ таълими вазирлиги билан меморандум имзолади

Ўзбекистон футбол федерацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун ўзаро меморандум имзолади.

Меморандум доирасида томонлар қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қиладилар:

-мактаб ўқувчиларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида улар ўртасида оммавий футбол мусобақалари, мини-футбол, қизлар ўртасида футбол ва бошқа турдаги мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш;

-хорижлик тажрибали мураббийлар ва техник директорлар кузатуви остида минтақаларда футболнинг ривожи учун танланган янги методика асосида болалар ва ўсмирларнинг таълим олишини такомиллаштириш;

-футбол жамоатчилиги иштирокида футбол фестиваллари ва бошқа байрам тадбирларини ўтказиш;

-республика, вилоят, туман (шаҳар) миқёсидаги мусобақалар, футбол фестиваллари, тренинглар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ҳамда унда малакали мутахассислар иштирокини таъминлаш.

Шунингдек, ўзаро келишувга кўра футболга оид методик ўқув-қўлланмалар яратилиши ҳамда уларнинг тасдиқланишида Халқ таълими вазирлиги тизимида фаолият юритаётган малакали мутахассислар жалб этиб борилади.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, жорий йилда бутун республика бўйлаб болалар ва ўсмирлар ўртасида 1000га яқин мусобақа ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, бу мусобақаларга Халқ таълими вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари фаол жалб қилинади.


Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика