RU

Последние новости

10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  5 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  8 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  3 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  14 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  9 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  16 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  11 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  13

ЎФФ томонидан болалар ўртасида “Келажак умидлари” тадбири ўтказилмоқда Новости

ЎФФ томонидан болалар ўртасида “Келажак умидлари” тадбири ўтказилмоқда

Мамлакатимизда болалар футболини ривожлантириш, жойларда болалар ва ўсмирлар орасида футболни янада оммалаштириш борасида Ўзбекистон Футбол Федерацияси бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Тошкент шаҳридаги ҳар бир туманда жойлашган мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида ҳамда имконияти чекланган болалар билан ишлаш интернатларидаги тарбияланувчиларни янги йил билан табриклаш ва уларга Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан совғалар топшириш мақсадида,   жорий йилнинг 25 декабридан бошлаб “Келажак умидлари” тадбири ўтказилади. Бундай тадбирлар 27 декабрга қадар давом этади.


Бугундан бошланган мазкур тадбирда мактабгача таълим муассасаларининг тарбияланувчилари ҳамда мактабларнинг бошланғич синф ўқувчилари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида футбол ва турли спорт мусобақалари ўтказиляпти. Тадбир якунида келажагимиз умидлари бўлган болаларга Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси сифатида тўплар ва спорт формалари, шунингдек, Фахрий ёрлиқлар топширилмоқда. Тадбирда Ўзбекистон футбол федерацияси масъуллари, таниқли футболчилар ва ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.


Бу лойиҳа йил давомида бутун республика бўйлаб давом этади. Республикамиздаги таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёш болакайлар мунтазам равишда мана шундай мусобақаларга жалб қилиниб, рағбатлантирилиб борилади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика