RU

Последние новости

10:50«Байер» Алонсонинг ўрнига Испаниядан бошқа мураббий топди  0 10:22Анчелоттининг навбатдаги жамоаси қайси бўлиши очиқланди  6 09:25«Барселона»га қарши учрашувда қизил карточка олган «Реал» футболчиларининг тақдири маълум  16 08:57Луис Энрике Лондондаги ғалаба ҳақида фикр билдирди  1 08:26Артета мағлубиятдан сўнг нималар деди?  8 08:05ЕЧЛ. ПСЖ биринчи ўйинда ғалаба қозонди, "Арсенал"нинг голи ҳисобга олинмади  4 07:58Анчелоттининг Бразилия билан келишуви барбод бўлиши мумкин, Нега?  7 07:30Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади  1 01:54ЕЧЛ. ПСЖ Лондонда "Арсенал"ни таслим этди  101 00:30Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз"  1 00:15"Ал Аҳли" "Ал Ҳилол" устидан ишончли ғалаба қозониб, Элит ОЧЛ финалига йўл олди!  28 23:50Февзи Давлетов: "Афсуски, йўл қўйган иккитагина хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"  1 23:35Эрик Дайер "Бавария"ни тарк этади. Унинг кейинги жамоаси аниқ  2 22:49Мендининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 22:20Кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон Кубогининг амалдаги ғолиби гуруҳдан чиқа олмади  26

ЎФФ Терма жамоалар марказида селекционерлар йиғилиши бўлиб ўтди Новости

ЎФФ Терма жамоалар марказида селекционерлар йиғилиши бўлиб ўтди

20 август куни ЎФФ Терма жамоалар марказида минтақавий селекционерларнинг йиғилиши бўлиб ўтди.
20 август куни Терма жамоалар марказида минтақавий селекционерларининг навббатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда республиканинг барча вилоятларидан ташриф буюрган селекционер мураббийлар ва минтақа координаторлари иштирок этди. Йиғилишда, минтақаларда олиб борилаётган селекция ишлари ҳамда миллий терма жамоаларга иқтидорли футболчиларни тайёрлаб беришда олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Йиғилишда сўзга чиққан Терма жамоалар техник директори, профессор Рустак Акрамов бевосита минтақаларга бириктирилган селекционерларнинг фаолияти ҳақида ҳақида тўхталиб ўтди ва иқтидорли футболчиларнинг ўсмирлар терма жамоаларига жалб этилишида айнан селекицонер мураббийларнинг ҳиссаси катта эканлигини таъкидлади

«Иқтидорли футболчиларнинг ўсмирлар терма жамоаларига жалб этилишида жойларда фаолият олиб бораётган селекционерларнинг ўрни катта. Ўз навбатида селекционер мураббийлар ҳам терма жамоа мураббийлари билан муносабатларни яхши йўлга қўйиши ва иқтидорли футболчиларни миллий терма жамоа кўрикларига ўз ватқида ташриф буюришига ёрдам беришлари зарур. Терма жамоалар маркази бу борада минтақлардаги селекционерларга барча шароитларни яратиб беришга тайёр», - дейди Акрамов.

Маълумот ўрнида, 24-25 июнь кунлари Тошкент шаҳрида 1998-99 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида республика минтақавий турнири ўтказилган эди. Унда республикамизнинг барча вилоят терма жамоалари иштирок этишди. Ушбу турнирда муваффақиятли қатнашган ва ўзларини кўрсата олган бир қатор иқтидорли футболчилар 1998 йилгача туғилган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон ўсмирлар (U-16) терма жамоаси кўригида бўлишди. Улардан 5 нафари эса, айни дамда Темур Олимхўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси таркибига жалб этилган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика