RU

Последние новости

16:49"Машъал" - "Хоразм". Таркиблар маълум  0 16:40Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани ўтказилмоқда  1 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  2 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  2 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  0 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  12 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  1 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  9 13:12ФИФА Трампнинг ЖЧ-2026 ўйинлари Бостондан кўчирилиши ҳақидаги баёнотига жавоб берди  3 12:43"Насаф" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:17Буни кўриш керак. Ўзбекистон футзалда ҳам Қозоғистонни мағлуб этди  2 12:10"Сўғдиёна" футболчисига Германиянинг қайси клуби қизиқаётгани маълум  4 11:47Тимур Кападзе Индонезиянинг қизиқишлари ҳақида нималар деди?  24

ЎФФ президенти Миллий терма жамоа ўйинчилари билан учрашди Новости

ЎФФ президенти Миллий терма жамоа ўйинчилари билан учрашди

Бугун Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида футзал бўйича Осиё кубоги-2026 саралаш мусобақаси F гуруҳида сўнгги – 3-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Гуруҳда пешқадамлик қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси охирги ўйинни мусобақа мезбонлари – Қирғизистон терма жамоасига қарши ўтказади.

Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов, 2026-йил Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё кубоги саралаш мусобақасининг охирги тури олдидан Бишкек шаҳрига етиб келди ва терма жамоа ўйинчилари билан учрашди.

"Сизларнинг ҳар бир ҳаракатингиз Ўзбекистон номи билан боғланган. Биз барча шароитларни яратган ҳолда, юксак натижаларга эришиш учун биргаликда ишлашимиз керак. Қирғизистон терма жамоасига қарши ўйин – бу биз учун муҳим синов, шундай экан, ҳар бирингиз майдонда сўнгги дақиқагача бор куч ва маҳоратларингизни ишга солишингиз, курашишингиз лозим" — деди ЎФФ раҳбари.

Ушбу учрашув терма жамоа ўйинчиларнинг руҳиятини баланд сақлаш, сўнгги ўйин олдидаги мотивациясини кучайтириш борасида жуда муҳим аҳамият касб этди.


Рейтинг: +3   

Комментарии

+1   
24 сен 22:40:56
Mahmud Ttww
ШАРМАНДАЛАР.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика